RU

Последние новости

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  6 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

ЖЧ-2015. Ўзбекистон U20 мундиалнинг илк ўйинида мағлуб бўлди Новости

ЖЧ-2015. Ўзбекистон U20 мундиалнинг илк ўйинида мағлуб бўлди

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги юришини бошлади.

Ўзбекистон U20 - Гондурас U20 3:4

Голлар: Ҳамдамов 31, Шомуродов 79, Ўринбоев 90+5. -Бенавидес 4, Рочес 20, Алварес 49, Рочес 90+1.

Ўзбекистон U20:  Сарвар Каримов, Миржамол Қосимов (Иброҳим Абдуллаев 46), Одил Ҳамробеков, Акром Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов (Жавоҳир Сидиқов  69), Достон Ҳамдамов (Темур Толипов 86), Забихилло Ўринбоев, Достон Турсунов.

Гондурас U20: Лопес, Алварес (Кастильо 88), Паз, Монкада, Рочес, Эскаланте (Чиринос 81), Лопес (Суазо 69), Бенавидес, Элис, Перейра, Флорес.

Огоҳлантиришлар: Ҳамдамов 33, Турсунов 41, Ғиёсов 52, Соҳибов 71.





УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90+5. ГОООЛЛЛ!! 3:4 Ўринбоев!



90+1. ГОЛ! 2:4. Рақиб жамоасининг қарши ҳужумига бир киши қаршилик қила олмади. Аниқроғи футболчимизнинг тезлиги етишмади.

5 дақиқа қўшиб берилди.
Бефойда.
90. Футболчиларимиз ўнг қанотда жарима зарбасига эга бўлишди.

Ўзгариш. Алварез ўрнига Кастильо.

87. Футболчимиз бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди, аммо ҳимояччи бунга йўл қўймади.

Ўзгариш. Ҳамдамов ўрнига Толипов.

 Футболчимизнинг берган зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо қайтган тўпга Шомуродов улгурмади ва дарвозабонга жароҳат етказди. Вақт чўзиш учун ажойиб имконият.
84. ХАВФЛИИ ВАЗИЯЯТТТ!!!!


83. Қарши ҳужумда футболчиларимиз. Аммо сўнгги тўп оширилиши ноаниқ бўлди.

81. Ўзгариш. Эскаланте ўрнига Чиринос.
 
79. ГОООЛЛ! ШОМУРОДОВ!! 2:3. Яна бир шундай ҳужум бўлса нур устига аъло нур бўлар эди. Олға йигитлар!

78. Сидиқов майдон марказида тўпи ўзида кўп ушлаб қолди ва тўпсиз қолдик.

77. ШОМУРОДОВ!!! Ҳимоячидан қочиб кетган Элдор дарвозабон билан бирга бир вазиятда гол ура олмади...

75. Жарима зарбасидан наф чиқмади.

74. Қоида бузилди. Футбочиларимизда гол уриш учун ажойиб имконият бор.

72. Рақибларимизнинг жуда хавфли ҳужуми гол билан якунланишига бир баҳия қолди.


71. Соҳибов сариқ карточка олди.

70. Гондурасликларнинг ҳужуми гол билан якунланмай қолди. Ҳимоячиларимизга қойил.

69. Ўзгариш. Ғиёсов ўрнига Сидиқов.

66. ЗАРБАААА!!!!!! Қанотдан ерлати етказилган тўпни Ҳамробеков дарвозага йўллай олмади. Яна осмонларни қучди бизнинг зарбамиз.

63. Футболчиларимиз тўхтовсиз ҳужумларни амалга оширяпти, аммо аниқ тўп оширишлар бўлмагани сабаб ҳужум рақиб жарима майдончасига етиб бормай тўхтаб қоляпти.

58. Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб бераётган тўпини ҳеч бир футболчимиз рақиб дарвозасига тўғирлаб қўя олмаяпти.

56. Ҳозирча жамоамизнинг ўйини қовушмаяпти.

54. Йўқ, жарима тўпи голга айланмади. Бунга сабаб гондурасликлар дарвозага зарба бермади.

53. Бу сафар тўп олдинги жаримадан бироз олисроқда.

52. Иккинчи бўлимда яна довдирашлар бошланди. Рақиб жамоа футболчилари бу ҳолатдан фойдаланиб қолмоқда. Яна қоидабузарлик Эскалантега нисбатан яна Ғиёсов қоида бузди. Энди сариқ карточка.

51. Бизникилар ҳам жарима зарбасига эга бўлди, аммо жуда узоқ. Ҳужум бартараф этилди.


49. ГОЛ! 1:3. Алварез. Айтганимдек жарима зарбасидан дарвозамиз ишғол қилинди.

48. Ғиёсов жарима майдончамиз чизиғи устида қоида бузди. Биринчи гол жарима зарбасидан урилгани футболчиларимизни ёдидан кўтарилган кўринади.


Ўзгариш. Миржамол Қосимов ўрнига Иброҳим Абдуллаев.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

Жамоалар майдонга қайтишди.


Биринчи бўлим натижаларига кўра, тўпга эгалик қилиш бўйича 55% устунлик ёшларимиз томонда.



Ўзбекистон  U20   Статистика     Гондурас U20

7 Зарба 4                  
4                     Аниқ зарба  2
12Қоидабузарлик6
2Сариқ карточка0
2Бурчак тўпи1
3Ўйиндан ташқари ҳолат0
0Сейв3




Германия U20 терма жамоаси олдинроқ Фижи ёшларини 8:1 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳимизда етакчиликни қўлга олди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Рақиб жамоа сўнгги дақиқада хавфли ҳужумлар уюштиряпти. Ҳимоячиларимиз эса бир амаллаб ҳужумларни бартараф этмоқда.

43. Ҳимоячиларимиз курашда хатто 2 киши бўлиб ҳам тўпни олиб қўя олмаяпти. 

41. Достон Турсунов жамоадошининг хатосини тўғирлайман деб сариқ карточка олди.

39. Жаомамизнинг ўйини кучайиб боряпти. Соҳибов ўнг қанотда тўпни жамоадошига етказиб беришни ўрнига дарвозага зарба берди. ТЎСИИИННН гол бўлишига ҳалақит берди!

37. Шомуродов узоқ масофадан чап оёқ билан зарба берди, дарвозабон ўз жойида.

36. Рақиб дарвозабони тўпни олдириб қўйди, аммо бизникилар бу имкониятдан фойдалана олишмади.


35. Ёшларимиз аста-секин ташаббусни ўз қўлига олишмоқда. Тика-така услуби бошланиб кетди.

33. Ҳамдамов Флоресга қўполлик ишлатгани учун жазоланди. Сариқ карточка.

31. ГООООЛЛЛЛ!!! ҲАМДАМОВ!!!!!! Шукуровнинг жарима майдончаси ичига ташлаб берган тўпини Достон дарвозага аниқ йўллади. 1:2


30. ШОМУРОДОВ!!!!! Жарима майдончасига ерлатиб етказилган тўпни Элдор осмону фалакка учириб юборди.

28. Ҳамдамовнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.


27. Ҳар доимгидек Абдураҳмон Фозилов ўзбек миллий либосида (қўмондон либоси) футболчиларимизни қўллаб турибди.


26. Яна майдон марказида тўп олдирилди ва рақиб бу сафар бизни аяди!

25. Равшан Ҳайдаров соатига қараб қўйяпти. Тўғри шошилмасак бўлмайди. 


24. Шомуродов иккинчи қаватда дарвозага қарамасдан зарба берди. Ноаниқ.

21. ҲАМДАМОВВВ!!!! Дарвозадан 10 метр узоқликда Достон ўнг оёғи билан зарба берди, аммо тўп тўппа-тўпғир дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

20. ГОЛ!!!! 0:2! Рочес! Ёшларимиз майдон марказида тўпни олдириб қўйди, рақиб жамоанинг футболчилари жарима майдончасига марказдан кириб бориб зарба берди ва гол!


19. Ҳозиргина жамоамиз таркиблари тўлиқ бердик.


18. Тўп билане кўпроқ рақиб футболчилар ҳаракат қилишмоқда.


15. Иккинчи қаватда тўп учун курашда дарвозабонимиз Каримов жароҳат олди. Посбонимизнинг аҳволи яхши.


14. Тўп учун кураш асосан майдон марказида кечяпти.



12. Вакилларимиз чап қанотда жарима зарбаси ишлаб олди. Футболчимизнинг жарима майдончасига етказиб берган тўпи гол билан якунланишига бир баҳия қолди.



Афсуски, ёшларимиз ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика