RU

Последние новости

00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  6 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  10 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  6 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13

ЖЧ-2014даги илк дуранг ёхуд Эрон Осиёга биринчи очкони олиб берди Новости

ЖЧ-2014даги илк дуранг ёхуд Эрон Осиёга биринчи очкони олиб берди

Бразилиядаги Жаҳон чемпионатининг биринчи тур ўйинлари секин аста якунланиб бормоқда.
"F" гуруҳидан ўрин олган дастлабки ўйин бир кун олдин бўлиб ўтган, унда Аргентина терма жамоаси Босния ва Герцеговина устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугун эса Эрон ва Нигерия ўртасидаги "ажойиб" ўйин бўлиб ўтди. Учрашувда форслар энг асосий эътиборни ҳимояга қаратишди, африкаликлар эса катта куч билан ҳужумга ўтаверишди.



Аммо якунда Нигерия ўз ниятига ета олмади, 0:0ни сақлаб қолмоқчи бўлган Эрон бунга эришди. Баҳснинг энг яхши футболчиси деб Нигерия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жон Оби Микель топилди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу дуранг ЖЧ-2014даги дастлабки дуранг бўлди. Ҳозиргача бўлиб ўтган 12та учрашувнинг ҳеч бирида дуранг натижаси кузатилмаган эди.



Эрон ушбу дуранг орқали Осиё қитъаси вакиллари орасида мағлуб бўлмаган илк жамоага айланди. Бунга қадар Япония ва Австралия ўз ўйинларини бой бериб қўйишганди.

Жанубий Корея эса Россияга қарши энди майдонга тушади.



Эрон - Нигерия 0:0
17 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Карлос Вера (Эквадор)
Ёрдамчи ҳакамлар: Кристиан Лескано (Эквадор), Байрон Ромеро (Эквадор)
Захира ҳаками: Вилмар Ролдан (Колумбия)

Эрон: 12.АлиризоХагиги, 15.Пежман Монтазори, 4.Жалол Ҳуссайни, 5.Амирҳуссайин Содиғи, 23.Меҳрдод Пўлади, 14.Андраник Теймурян, 6.Жавод Некунам, 2.Ҳусро Ҳайдари (7.Маъсуд Шожаи, 89), 21.Ашкан Дежага (9.Алиризо Жаҳонбахш, 78), 3.Эҳсон Хожсафи, 16.Ризо Гучаннажод

Нигерия:1.Винсент Эньяма, 5.Эфе Амброуз, 22.Кеннет Омеруо, 13.Годфри Обоабона (2.Жозеф Йобо, 30), 13.Жувон Ошанива, 10.Оби Микель, 17.Оджени Онази, 11.Виктор Мозес (23.Шола Амеоби, 52), 15.Рамон Азиз (8.Питер Одемвингие, 69), 7.Аҳмад Муса, 9.Эммануэль Эменике

Огоҳлантиришлар: Андраник Теймуриан 75.



#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Аргентина11002 - 113
2Эрон10100 - 001
3Нигерия10100 - 001
4Босния ва Герцеговина10011 - 2-10


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика