RU

Последние новости

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  15 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  23 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  128

ЖЧ-2014. Ёмғир остида ўтган баҳсда "ацтеклар" ғалаба қозонишди Новости

ЖЧ-2014. Ёмғир остида ўтган баҳсда "ацтеклар" ғалаба қозонишди

Жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳидан ўрин олган Мексика - Камерун ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Жуда кучли ёмғир остида ўтган учрашувнинг 11-дақиқасида шериклари томонидан оширилган тўпни Жованни Дос Сантос дарвозага йўллади. Бироқ ён ҳакам мексикалик футболчи офсайддан гол урди деб уни инобатга олмади. Такрорий лавҳалар ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлмаганини кўрсатди.

Орадан 5 дақиқа ўтгач энди Камерун гол урди. Бу сафар ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда хатога йўл қўйишмади.



21-дақиқада Ассуа-Экотонинг чап қанотдан ёриб кириб, ЭтоОга оширган тўпини Самуэль дарвозага йўллади, лекин тўп устунга тегиб майдон ташқарисига йўл олди. Ушбу вазиятда Камерун ҳисобни очишга жуда яқин келганди.

Учрашувдаги ҳисоб 61-дақиқада очилди. Дос Сантоснинг дарвозага йўллаган тўпини Итанж қайтарди ва унга биринчи бўлиб етиб келган Перальта ҳисобни очди - 1:0.



Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Ассуа-Экоттонинг пасидан сўнг Муканжо боши билан дарвозага йўллади, Очоа чиройли сейв билан тўпни эгаллаб олди.

Шу тариқа Мексика мундиалнинг илк учрашувида ҳақли равишда уч очкони қўлга киритди.

Иккинчи турда гуруҳ пешқадамлари Бразилия ва Мексика ўзаро куч синашишади.



МЕКСИКА - КАМЕРУН 1:0
13 июнь. 21:00.
Натал. “Дас Дунас” стадиони.
Бош ҳакам
: Вилмар Ролдан (Колумбия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Умберто Клавихо, Эдуардо Диаз (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Норберт Хауата (Таити)

Гол:  Перальта, 61.

МЕКСИКА:13.Очоа, 22.Агилар, 2.Ф.Родригес, 4.Р.Маркес, 15.Морено, 7.Лаюн, 6.Эррера (3. Салсидо, 90+1), 23.Васкес, 18.Гуардадо (8. Фабиан, 69), 10.Дос Сантос, 19.Перальта (14. Чичарито, 73)

КАМЕРУН: 16.Итанж, 2.Ассу-Экотто, 3.Нкулу, 4.Жеугун (5. Нунке, 46), 6.Сонг (15. Вебо, 79), 8.Муканжо, 14.Шеджу, 18.Эно, 17.М`Биа, 9.Это'О, 13.Чупо-Мотинг

Огоҳлантиришлар: Морено, 57. Нунке, 77.


"А" гуруҳидаги вазият

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Бразилия11003 - 123
2Мексика11001 - 013
3Камерун10010 - 1-10
4Хорватия10011 - 3-20

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика