RU

Последние новости

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  13 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

ЖЧ-2014. Япония - Греция. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Япония - Греция. ПРЕВЬЮ

Биринчи турда мағлубиятга учраган жамоалар ўртасидаги тўқнашувда бугун “ҳаёт-мамот жанги” бўлади.
Умуман олганда “С” гуруҳида тенг кучли жамоалар жам бўлишган. Аммо биринчи турда Колумбия ва Кот-Д’Иувар ғалаба қозонди. Натижада Япония билан Греция аутсайдердек кўриниши мумкин, лекин ҳозирча ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Японлар ўтган турда африкаликларга жиддий қаршилик кўрсата олишди, бироқ тажриба бобида Дидье Дрогба жамоадошлари устун кўринишди.



ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 2-тур
ЯПОНИЯ – ГРЕЦИЯ
Натал. “Арена дас Дунас” стадиони
Бош ҳакам: Хоэль Агилар (Сальвадор)

Тахминий таркиблар
Япония:  Кавашима — Учидо, Йошида, Морисиге, Нагатомо — Эндо, Ямагути — Оказаки, Хонда, Кагава — Осако

Греция: Карнезис — Торосидис, Папастатопулос, Манолас, Холебас — Коне, Маниатис, Карагунис — Фетфатцидис, Самарас — Митроглу.

Жароҳат олган: Тахцидис (Греция)



Греция намойиш этаётган футбол ҳақида нима дейиш мумкин? Улар Колумбияга қарши жуда суст ҳаракат қилишди. Айниқса ҳужумда уларнинг иши ҳеч қовушмади. Натижада жавобсиз учта тўп ўтказиб юборишди. Япониядан эса биринчи ўйиндаги каби бу гал ҳам ҳужумкор футболни кутишмоқда. Альберто Заккерони ҳам ҳужумкор футболни ёқтиради ва бугун улар ижросида чиройли ўйин кўрсак керак.

Греция термаси устози Фернанду Сантуш бугун бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши кутилмоқда. Асосий таркибда бир нечта янги ўйинчилар пайдо бўлиши мумкин. Эҳтимол майдон марказида тажрибали Карагунис тўп сурса керак. Ҳужумда эса Гекаснинг ўрнини Митроглу алмаштириши мумкин. Япониянинг ҳужумлари анча ўткир, фақат уларга яхши савиядаги гол урадиган ҳужумчи етишмаяпти. Хонда, Кагава ва Оказаки томонидан ажойиб ҳужумлар уюштирилмоқда. Бироқ уларни якунлашга келганда жамоада зўр ҳужумчининг йўқлиги билиниб қоляпти.

Япония терма жамоасининг бугунги кундаги энг асосий футболчиси Кейсуке Хонда ҳисобланади. Яна бир етакчи футболчи Шинжи Кагава. Тўғри, Шинжи Оказаки машҳурлик бўйича бу икки ўйинчидан ортда туради, аммо ўйини бўйича эмас. Оказаки якунига етган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. У “Майнц” сафида 15та гол урди, қолаверса, терма жамоа либосида ЖЧ саралаш баҳсларида 14та ўйинда иштирок этиб, 8 бор тўп киритди. Бу ҳужумчи Греция дарвозасига ҳам гол уриши мумкин.



Альберто Заккерони (Япония термаси бош мураббийи):
“Биз гўёки деворга ёпишиб қолгандекмиз. Биз қаерда хатога йўл қўйдик, аввало шуни аниқлаштириб олиш лозим бўлади. Нима учундир жамоам мен хоҳлагандек ўйин намойиш этмаяпти”.

Фернанду Сантуш (Греция термаси бош мураббийи):
“Биз ўз хатоларимизни билиб олдик ва кейинги баҳсларда буни тўғирлаймиз. Япония ҳужумкор футболни танлаши турган гап. Шунга қарамай, биз ҳам ўз кучимизга ишонамиз”.

Жамоалар ўзаро фақат битта ўйин ўтказишган ва бунда Япония 1:0 ҳисобида зафар қучган. Ягона гол Огуро томонидан киритилган.

Қизиқарли фактлар
-   Жаҳон чемпионатларида еттита ўйин ўтказган Греция шундан олтитасида мағлубиятга учради.
-   Кейсуке Хонда Япониянинг ЖЧда урган бешта голидан тўрттасида фаол иштирок этди (3та гол урди ва бир марта муаллифлик қилди).

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика