RU

Последние новости

15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  0 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  1 14:46Қатар Россия билан ўйинда стадион иссиқ бўлмаслигига ишонтирди  3 14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   6 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  12 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  3 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   16 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  21 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  11

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Франция – Гондурас Новости

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Франция – Гондурас

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун “Е” гуруҳининг 1-тур учрашувлари старт олади.
Европанинг кучли жамоаларидан бири Франция гуруҳ аутсайдери Гондурасга қарши баҳс олиб боради. Ўйин Порту-Алегри шаҳридаги “Бейра-Рио” стадионида бўлиб ўтади.

ЖЧ-2014. “Е” гуруҳи. 1-тур
ФРАНЦИЯ – ГОНДУРАС
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия)

Тахминий таркиблар
Франция: Льорис - Санья, Косельни, Сахо, Эвра - Погба, Кабай, Матуиди - Вальбуэна, Жиру, Бензема.
Гондурас: Вальядарес - Бекелес, Бернардес, Фигероа, Исагирре - Чавес, Паласиос, Гарридо, Эспиноса - Бенгстон, Костли.



Франция терма жамоасининг аввалги жаҳон чемпионатидаги иштироки анча ғалвали якун топди. Бош мураббий Раймон Доменек жамоа тизгинини буткул қўлдан чиқариб юборди. Натижада айрим футболчилар ўзларига эрк бериб юборишди. Бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Франция уч ўйинда атиги битта гол урган ҳолда мусобақани тарк этди.

Евро-2012да Лоран Блан бошқарувидаги жамоа оз бўлса-да ўз ўйинини топиб олди. Франция чорак финалда бўлажак чемпионлар Испанияга мағлуб бўлди. Навбатдаги жаҳон чемпионатига эса терма жамоани янги мураббий тайёрлади. Франция ЖЧга чиқиш учун плей-оффдан аранг ўтди, Дидье Дешам бир амаллаб ижобий натижа қайд эта олди.



Франция бу мундиалда нимани қойиллата олади? Агар жамоа саралашнинг плей-офф босқичида Украина билан бўлган биринчи ўйинини намойиш этса, унда гуруҳда қолиб кетади. Мабодо иккинчи ўйинини кўрсатса, унда узоққа бориши мумкин. Франция учун бугунги рақиб Гондурас оддий кўриниши мумкиндир, лекин Швейцария ва Эквадор билан уларга осон бўлмайди. Шу ўринда Гондурасни ҳам жуда кучсиз дейиш хато. Ахир жамоа мундиал арафасида Англия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:0 ҳисобини қайд этди. Умуман олганда, Гондурас ўзининг охирги еттита ўйинидан атиги биттасида ғалаба қозонди.



Французларда эса охирги натижалар ҳар қалай ёмон эмас. Киевдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг улар кейинги бешта учрашувда 18та гол уришди (Ямайкага 8та, Норвегияга 4та, Украинага 3та, Голландияга 2та ва Парагвайга битта) ва атиги битта тўп ўтказиб юборишди. Франция учун энг катта йўқотиш бу Франк Риберининг жаҳон чемпионатида қатнаша олмаслиги ҳисобланади. Шунга қарамай, “Уч ранглилар”да бошқа ярим ҳимоячилар етарлича топилади.



Дидье Дешам (Франция термаси бош мураббийи): “Гондурас охирги икки йилда анча яхши шаклланди. Улар 4-4-2 схемасини танлашди. Мен бу жамоанинг Англия билан ўйинини кўрдим, рақиб яхши таассурот қолдирди. Гондурас тажовузкор футбол намойиш этишни хуш кўради”.



Луис Фернандо Суарес (Гондурас термаси бош мураббийи): “Жамоамиз олдига қўйилган мақсад - кейинги босқичга чиқиш. Бу гуруҳда ҳар бир жамоада имконият бўлади”.

Қизиқарли фактлар
Жамоалар ҳали ўзаро ўйнашмаган.

Гондурас ўз тарихида учинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этяпти.




Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика