RU

Последние новости

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   3 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  34 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

ЖЧ-2014 олдидан. Рой Хожсон: “Англия ҳимояга ётиб олмайди” Новости

ЖЧ-2014 олдидан. Рой Хожсон: “Англия ҳимояга ётиб олмайди”

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон ОАВга интервью берар экан, Бразилиядаги жаҳон чемпионатида терма жамоа ҳимоявий ўйин намойиш этмаслигини маълум қилди.
Англия гуруҳдаги дастлабки учрашувини 15 июнь куни Италияга қарши ўтказади. Евро-2012 чорак финалида инглизлар айнан Италияга мағлуб бўлган ҳолда мусобақани тарк этгандилар. Ўшанда ўйин 0:0 ҳисобида якунига етган, пенальтилар сериясида эса омад “Скаудра адзурра” томонида бўлганди.

Рой Хожсон ўз интервьюсида шундай деди: “Биз жаҳон чемпионатида жасур, ўзимизга ишонган ва ҳеч кимдан қўрқмайдиган ҳолатда бўламиз. Қолаверса, ҳимояга ётиб олиш ниятимиз йўқ. Биз ҳар бир баҳсда ҳужум уюштирамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”.

“Англия чемпионатида жамоалар ҳужумни хуш кўришади, шундай экан, йигитлар терма жамоага келганда ҳам шундай ўйин кўрсатишларини хоҳлайман. Биз итальянларга бир қатор муаммолар туғдирмоқчимиз”.

Англия терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичини мағлубиятсиз ўтказди. Улар фақат Польша, Черногория ва Украина билан дуранг ўйнашди, холос. Лекин ўртоқлик ўйинларида Чили ва Германияга имконият бой берилди. Англия ЖЧга боришдан олдин Перу, Гондурас ҳамда Эквадор билан куч синашиб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Рой Хожсон жамоаси “D” гуруҳида Италия, Уругвай ва Коста-Рикага қарши баҳс олиб боради.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика