RU

Последние новости

21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  12 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  100 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Австралия Новости

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Австралия

Жаҳон чемпионати иштирокчилари билан таништиришда давом этамиз.

Демак бу сафар "B" гуруҳи вакилларига навбат етиб келди.
Ушбу гуруҳдан Осиё вакили Австралия терма жамоаси ўрин олган. 



Бу терма жамоага 1922 йилда асос солинган.
Аввалига Австралия Янги Зеландияда йиғин олиб боради ва бир неча йиллар мобайнида айнан шу терма жамоа билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишган. "Кенгурулар" юрти вакилларининг мундиалдаги илк иштироки 1974 йилга келиб амалга ошган. Кейинги футбол байрамида иштирок этишни эса жамоа мухлислари 30 йилдан кўпроқ кутишга мажбур бўлишган. Бунинг асосий сабаби Австралия Океания минтақасида ўйнашган ва ушбу минтақадан ҳеч бир жамоага тўғридан-тўғри мундиал чиптасига эга чиқиш имконияти бўлмаган. Океания ғолиби плей-оффда Осиё, Жанубий Америка жамоалари билан тўқнаш келишган. Бундан безиган Австралия терма жамоаси Осиё минтақига кўчиб ўтишади.
Ҳозиргача Австралия терма жамоаси уч маротаба мундиалда иштирок этган. Бразилияда бўлиб ўтадиган чемпионат улар учун тўртинчиси бўлади.


Жамоани Анге Постекоглу бошқариб бормоқда.
Австралия таркибида ҳалигача Тим Кэхилл ўйнамоқда. Жамоанинг энг тажрибали футболчиси бу сўзсиз Кэхилл ҳисобланади. Терма жамоанинг ўзаги легионерлардан ташкил топган. Жамоада ҳозирда авлодлар алмашуви давом этмоқда. Аввалги етакчилар Марк Шварцер ва Гарри Кьюэлл каби футболчилар терма жамоадаги фаолиятларига якун ясашган. Австралия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги энг юқори натижаси бу 1/16 босқичи ҳисобланади.  Бу сафарги асосий вазифа ҳам чемпионатда муносиб иштирок этишни таъминлаш. Албатта ҳар бир терма жамоа ҳар доим ўз олдига имкон қадар юқори мақсадларни қўйиши табиий. Лекин вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, Австралия терма жамоасининг гуруҳидаги рақиблари улардан бир бош устунлик қилишади. "Кенгурулар" гуруҳ босқичида очко олишни уддалай олишса ҳам бу ёмон натижа бўлмаса керак. Ҳар холда уларнинг квартетида Голландия ва Испания каби гегемон жамоалар бор.

 
Австралия терма жамоасининг мундиалдаги кашфиёти бўлиши кутилаётган футболчиси бу Томми Оур. Голландия чемпионати вакили "Утрехт" клуби ярим ҳимоячиси Оур мундиалда Австралия таркибида кўзга кўриниши башорат қилимоқда. 

"Кенгурулар" мухлислари бу йилги мундиалда жамоаларидан ёрқин ўйинлар кутишмоқда


Бу терма жамоа футболчилари кўп бора ўзларидан бой тажрибага эга жамоалар билан дуч келишган ва Испания, Голландия каби жамоаларга қарши ўйинда улар ўзларини йўқотиб қўйишмайди. Улар бу катта мактабни ўтаб бўлишган. Агарда бош мураббий жамоани жипслаштира олса, улардан мўъжиза кутиш ҳам мумкин. Бу албатта футбол. Катта турнирларда ҳам кичик мўъжизалар руй бериб туради. Австралия терма жамоаси эса ушбу кичик мўъжизаларни амалга ошириш мақсадида Бразилияга ташриф буюради.




Австралия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1922

Минтақаси: Осиё

Бош мураббийи: Анге Постекоглу

Энг кўп ўйнаган футболчи: Марк Шварцер (109 ўйин)

Энг яхши тўпурари: Тим Кэхилл (31 гол)

Жамоа сардори: Миле Единак

Илк ўйини: Янги Зеландия - Австралия 3:1 (1922 йил)

Энг йирик ғалабаси: Австралия - Америка Самоаси 31:0 (2001 йил)

Энг йирик мағлубияти:  Австралия - ЖАР 0:8 (1955 йил)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 40 ўрин
   
Эришган ютуқлари:
Миллатлар кубоги соҳиби: 4 карра (1980, 1996, 2000, 2004)

Жамоа етакчиси - Тим  Кэхилл



Австралия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Мэттью Райан ("Брюгге", Бельгия), Митчелл Лангерак ("Боруссия" Дортмунд, Германия), Евгенн Галекович ("Аделаида", Австралия);

Ҳимоячилар: Иван Франжич ("Брисбен", Австралия), Мэттью Спиранович ("Вестерн Сидней", Австралия), Кёртис Гуд ("Ньюкасл", Англия), Бэйли Райт ("Престон", Англия), Жейсон Дэвидсон ("Хераклес", Нидерланды), Люк Уилкшир ("Динамо", Россия), Алекс Уилкинсон ("Чонбук", Жанубий Корея), Райан Макгован ("Шандон", Хитой);

Ярим ҳимоячилар
: Оливер Бозанич ("Люцерн", Швейцария), Миле Единак ("Кристал Пэлас", Англия), Марк Миллиган ("Мельбурн", Австралия), Жеймс Холленд ("Аустрия" Вена, Австрия), Массимо Луонго ("Суиндон", Англия), Адам Сарота ("Утрехт", Голландия), Мэтт Маккей ("Брисбен", Австралия), Марк Брешиано ("Ал-Ғарафа", Қатар), Жошуа Бриллант ("Ньюкасл", Австралия), Тим Кэхилл ("Нью-Йорк", АҚШ), Томас Рогич ("Мельбурн", Австралия), Дарио Видосич ("Сьон", Швейцария);

Ҳужумчилар: Жошуа Кеннеди ("Нагоя", Япония), Томас Оар ("Утрехт", Голландия), Жеймс Тройси ("Мельбурн", Австралия), Бен Хэллоран ("Фортуна", Германия), Адам Таггарт ("Ньюкасл", Австралия), Мэттью Леки ("Франкфурт", Германия).

Якуний рўйхатга 23 нафар футболчи киритилади.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика