RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  15 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  68 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

ЖЧ-2014. Коста Рика - Греция. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Коста Рика - Греция. ПРЕВЬЮ

Ушбу жуфтликдан чорак финалга чиққан жамоа кучли саккизталик ичида энг кучсизи бўлиши мумкин. Аммо бугунги жанг кескин ўтиши турган гап.
Деярли ҳеч ким 1/8 финалда бундай жуфтликни кўраман деб ўйламаганди. Коста-Рика ва Греция гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтди. Костариканликлар жуда кучли рақиблар жойлашган гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқди, Греция эса илк турда Колумбиядан учралган мағлубиятдан (0:3) сўнг ўзига кела олди.

Иккала жамоа ҳимояда яхши ўйнай олади. Грецияда 15 йилдан буён бундай ўйин услуби оддий ҳолдек қабул қилинади, Коста-Рика бу мусобақада фақат бир бор, пенальтидан гол ўтказиб юборди. Бундан ташқари рақиблар ушбу жамоа дарвозаси томон 7 марта зарба беришди холос. Ҳимояни яхши кўрадиган икки жамоа чорак финалга чиқиш учун кураш олиб боришади.



Коста Рика - Греция
30 июнь. 01:00
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Мэтью Крим (Австралия), Хоқон Аназ (Австралия)
Захира ҳаками: Наваф Шукралла (Баҳрайн).

Тахминий таркиблар:
Коста-Рика: Навас — Гамбоа, Дуарте, Гонсалес, Уманья, Диас — Боржес, Техеда — Руис, Боланьос — Кэмпбелл

Греция: Карнезис — Торосидис, Манолас, Папастатопулос, Холебас — Карагунис, Кацуранис, Маниатис — Салпингидис, Самарас, Христодулопулос

Жароҳат олганлар: Коне (Греция)

Дисквалификация қилинганлар: йўқ

Биттадан сариқ карточкаси борлар: Гонсалес, Куберо — Салпингидис, Самарас, Папастатопулос, Торосидис



Ўйиндан олдинги фикрлар


Хорхе Луис Пинто (Коста-Рика бош мураббийи):

"Бизнинг асосий қуролимиз кучли ҳимоявий тизимимиз. У фақат учта ёки тўртта футболчидан иборат эмас. Ҳимояда барча ўйнай олади, бундан ташқари ҳимояда тартибли ҳаракат қиламиз".

Фернанду Сантуш (Греция бош мураббийи):

"Кот Д'Ивуарга қарши ўйинда ҳам ҳимояланиб ҳам ҳужумга ўта олишимизни кўрсатиб бердик. Бир қатор вазиятлар яратдик, аммо охиригача ҳужум қилишда давом этдик".



Қизиқарли фактлар


- Бу икки жамоа бирон марта ҳам ўзаро ўйин ўтказишмаган.

- Коста-Рика ҳозирча мундиалда ўйиндан гол ўтказгани йўқ. Уругвайлик Кавани пенальтидан тўп киритди. Уругвай, Италия ва Англия терма жамоалари Коста-Рикага қарши ўйинларда жами 7 бор зарба беришди холос;

- Греция Жаҳон чемпионатларида 9та ўйинда фақат 2 марта ғалаба қозонган. Қизиғи иккала ғалаба Африка жамоалари устидан қўлга киритилган - Нигерия ва Кот Д'Ивуар;

- Греция халқаро мусобақаларда 7 бор зафар қучган. Улар ҳеч қачон рақиб устидан икки тўп фарқи билан юта олмаган: тўрт бор 1:0 ва уч бор 2:1 ҳисоби қайд этилган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика