RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  13 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  18 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

ЖЧ-2014. Коста-Рика билан Уругвай гуруҳдан чиқди, хайр Италия Новости

ЖЧ-2014. Коста-Рика билан Уругвай гуруҳдан чиқди, хайр Италия

Бразилиядаги мундиалда "D" гуруҳидан ўрин олган ўйинлар якунланди.
Ўтган турда Коста-Рика терма жамоаси кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилганди.

Бугунги Уругвай - Италия учрашувида яна бир йўлланма соҳиби аниқланиши керак эди. Ўйин тақдирини 81-дақиқада уругвайлик ҳимоячи Диего Годин томонидан урилган гол ҳал қилди.



Ўйиннинг иккинчи бўлим ўрталарида Италия 10 киши бўлиб қолганди. Маркизио ҳакам томонидан қизил карточка билан "сийланиб" майдонни тарк этганди. Ўша ҳакамлар Луис Суареснинг Кьеллинини тишлаб олганини кўрмай қолишди. Хуллас якунда Уругвай 1:0 ҳисобида зафар қучиб кейинги босқичга йўлланма олди.

Коста-Рика ва Англия ўртасидаги баҳс амалда деярли ҳеч нарсани ҳал қилмасди. Баҳсда иккала томон ҳам гол ура олмади - 0:0. Коста-Рика сенсацион тарзда гуруҳда биринчи ўринни банд этди.



ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 3-тур
ИТАЛИЯ – УРУГВАЙ 0:1
Натал. “Дас Дунас” стадиони
Бош ҳакам:
Марко Родригес (Мексика)

Гол: Диего Годин (81)

Италия: Буффон, Де Шильо, Кеьллини, Дармиан, Маркизио, Балотелли (Пароло, 46), Бардзальи, Иммобиле (Кассано, 71), Бонуччи, Пирло, Верратти (Тиаго Мотта, 75).

Уругвай: Муслера, Годин, Перейра (Стуани, 63), Родригес (Рамирез, 77), Суарес, Ҳименес, Лодейро (Перейра, 46), Аревало, Гонсалес, Кавани, Касерес.

Огоҳлантиришлар: Балотелли (22), Де Шильо (77)

Четлатиш: Маркизио (59)



КОСТА-РИКА – АНГЛИЯ 0:0
Белу-Оризонте, “Минейрао” стадиони.
Бош ҳакам
: Жамол Хаймуди (Жазоир)

Коста-Рика:1.Навас, 3.Гонсалес, 5.Боргес, 6.Дуарте, 9.Кемпбелл (Уренья, 66), 10.Руиз, 14.Бренес (7.Боланьос, 58), 15.Диаз, 16.Гамбоа, 17.Тейеда, 19.Миллер.

Англия: 13.Фостер, 5.Кейхилл, 7.Уилшер, 8.Лемпард, 9С.тарриж, 12.Смоллинг, 16.Жонс, 17.Милнер, 20.Лаллана (19.Раҳим Стерлинг, 61. ), 21.Баркли, 23.Шоу.

Огоҳлантиришлар:
Баркли.34., Лаллана 37,  Ж.Гонсалес 77.


ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Коста-Рика32104 - 137
2Уругвай32014 - 406
3Италия31022 - 3-13
4Англия30122 - 4-21

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика