RU

Последние новости

08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  5 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   0 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  4 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  63 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  1 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  48 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  6 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  4 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  74 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7

ЖЧ-2014. Голландия – Аргентина. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Голландия – Аргентина. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун тунда ярим финалнинг иккинчи ўйини ўтказилади.
Сан-Паулу шаҳрида жойлашган “Коринтианс” стадионида Голландия ва Аргентина ўзаро баҳс олиб боради ва ўйин якунида иккинчи финалчи номи аниқ бўлади. Бразилия - Германия баҳсида немислар йирик 7:1 ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўл олишди. Энди бир савол қоляпти: мусобақанинг охирги ўйинида иккита Европа жамоаси ўйнайдими ёки Жанубий Америка вакили бўладими? Мана шу саволга жавоб топиш учун кўпчилик ўйинни катта қизиқиш билан кузатса ажаб эмас.

Голландия ҳақида мусобақа давомида бир қатор илиқ фикрлар билдирилди. Жамоанинг ҳужум чизиғи ниҳоятда кучли, ярим ҳимоя ва ҳимояда юлдуз ўйинчилар ҳаракат қилаётгани йўқ. Шунга қарамай, голландлар ўзига хос футбол спектакли намойиш этган ҳолда ярим финалга қадар етиб келишди. Голландия гуруҳ ўйинларини ажойиб тарзда ўтказди. Роббен билан ван Перси порлади. Лекин бундан ҳам муҳими, Голландия ўзининг тезкор қарши ҳужумлари билан ёдда қолди.



Лекин плей-офф баҳсларида Голландия бироз муаммога дуч келди. Улар Мексикани охирги дақиқаларда аранг мағлуб этишди, Коста-Рика билан кечган ўйин эса пенальтилар сериясига қадар борди ва захира дарвозабони Тим Крулнинг топқирлиги эвазига Голландия ярим финалга чиқди. Энди эса финалгача бир қадам қолди: бунинг учун Аргентина тўсиғидан ўтиш талаб этилади. Рақибидан фарқли ўлароқ Аргентина ўз ўйини билан ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ. Бироқ улар аввалги бешта учрашувда ғалаба қозонишди.

Умуман олганда, Аргентина кўрсатадиган футбол асосан Мессининг ҳаракатларига боғлиқ. Агар Мессининг кайфияти жойда бўлса, бу жамоани тўхтатиш қийин бўлади. Негаки айнан Мессининг хизматлари эвазига Аргентина терма жамоаси сўнгги 24 йил ичида биринчи бор ярим финалга етиб келди. Бугунги баҳсни жароҳати сабаб Анхел Ди Мария ўтказиб юборади. Бу катта йўқотиш, албатта. Унинг ўрнида Энцо Перес ўйнайдиган бўлди. Шунингдек, Серхио Агуэронинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда, унинг ўрнига Лавесси ёки Паласио ўйнаса керак.



ЖЧ-2014. Ярим финал
ГОЛЛАНДИЯ – АРГЕНТИНА
Бош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)

Тахминий таркиблар

Голландия: Силессен — де Врей, Влаар, Мартинс Инди — Куйт, де Гузман, Вейналдум, Блинд — Снайдер — ван Перси, Роббен

Аргентина: Ромеро — Сабалета, Гарай, Демикелис, Рохо — Перес, Маскерано, Гаго — Месси — Агуэро, Игуаин

Жароҳат олганлар: Ди Мария (Аргентина)
Сўроқ остида: де Йонг, ван Перси, Янмаат (Голландия)



Луи ван Гаал (Голландия термаси бош мураббийи):
“Биз Аргентинадек кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Машғулот пайтида бир қатор усулларни текшириб чиқдик ва ўйлаймизки, ярим финал баҳсида шу усуллар ёрдам беради. Биз ярим финалга тайёрмиз”.

Алехандро Сабелла (Аргентина термаси бош мураббийи):
“Орадан 24 йил ўтиб ярим финалга чиқдик. Бу ҳам яхши кўрсаткич, лекин шунинг ўзи билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Кўрамиз, буёғи нима бўларкин”.

Ўзаро ўйинлар: 8та учрашув +4=3-1 13:6
ЖЧдаги ўйинлар: +2=1-1 7:3
Охирги баҳс: 21.06.2006. Голландия — Аргентина - 0:0

Қизиқарли фактлар
-   Аргентина 1990 йилдан бери илк бор ярим финалга чиқди.
-   Бу Аргентина учун тўртинчи ярим финал ҳисобланади ва олдинги учта ярим финалдан кейин жамоа финалга йўл олган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика