RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  56 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  124 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  6 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  4 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  2 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

ЖЧ-2014. Германия - Гана. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Германия - Гана. ПРЕВЬЮ

Биринчи турда Португалия устидан йирик ҳисобда зафар қучган Германия Гана билан бўладиган ўйинда ҳам ғалаба қозонишга уриниб кўради.
Дастлабки турда Германия уч очкони қўлга киритган бўлса, Гана кутилмаганда АҚШга ютқазиб қўйди. Шундан сўнг кўпчилик Гананинг мағлубиятини тасодиф сифатида изоҳлай бошлади. Ўша мағлубият тасодиф эдими ёки йўқ, бугунги баҳс орқали кўриб олсак ажаб эмас. Агар Германия зафар қучса, немислар кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишади ва бу вазиятда Гананинг гуруҳдан чиқмай қолиши ойдинлашади.

Албатта, мазкур жамоалар ўртасидаги баҳсда фаворит - Германия. Аксарият Европа жамоаларидан фарқли ўлароқ Германия Бразилиядаги мундиалда ёрқин ўйин намойиш этмоқда. Шунингдек, Риберисиз қолган Франция ҳам чакки эмас. Германиянинг ўйин услуби охирги йилларда анча ўсди. Ёшлар ҳам яхшигина тажриба тўплаб олишди. Португалияга қарши баҳсда немислар бехавотир ўйин кўрсатишди, шундай бўлдики, улар Португалияни осонлик билан ютгандек кўринди. Қолаверса, футболчилар бир механизмдек ишлашди: ҳеч қаерга шошилишмади ва рақиб хатоларини кутишди.
 


Гана эса юқорида айтиб ўтганимиздек, АҚШга ютқазиб қўйиб кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Ўша ўйинда аксарият ишқибозлар “Қора юлдузлар”нинг ғалабасини тахмин қилишганди. Захирадан майдонга тушган Кевин-Принс Боатенгнинг ўйини жамоани анча кучайтирди. Шундай экан, бу футболчи бугун асосий таркибда тўп тепиши мумкин. Бундай вазиятда Жордан Айю захира ўриндиғидан жой олади. Асосий таркибда шунингдек, жамоа етакчиси Майкл Эссеьннинг ҳам тушиши кутилмоқда.

Биринчи турда майдонга тушмаган Бастиан Швайнштайгер бугун асосий таркибдан жой олиши мумкин. Бу ҳолатда Сами Хедира захирада қолади. Жароҳати қийнаётган Матт Хуммелс бугун майдонга тушадими? Катта эҳтимол билан “Ҳа” деб жавоб берса бўлади. Лекин мураббий уни захирада қолдирадиган бўлса, унда ҳимоя марказида Мертезакерга Шкодран Мустафи кўмак беради.

Мухлисларни қизиқтираётган энг муҳим савол эса Клозега имконият берилиши бўлиб қолмоқда. Агар Клозе мазкур ЖЧда битта гол урса тўпурарлик бобида бразилиялик Роналдога етиб олади, иккита урса ундан ўзиб кетади. Германия терма жамоаси ишқибозлари Клозедан шундай натижани кутишмоқда ва Йоахим Лёв бу ҳужумчига ҳам имконият беришига умид қилишмоқда.



ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 2-тур
ГЕРМАНИЯ – ГАНА
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия)

Тахминий таркиблар

Германия: Нойер — Ж. Боатенг, Мертезакер, Мустафи, Хеведес — Лам, Швайнштайгер, Кроос — Озил, Мюллер, Гётце

Гана: Квараси — Опаре, Менса, Бойе, Асамоа — Эссьен, Мунтари — Атсу, К. П. Боатенг, А. Айю — Гьян

Жароҳат олганлар: Хуммельс (Германия)

Йоахим Лёв (Германия термаси бош мураббийи):
“Бундай йирик мусобақаларда биринчи ўйинни ютиш жуда муҳим, лекин бу билан тўхтаб қолиш керак эмас. Италияга қаранг, улар Англияни мағлуб этиб, кейин Коста-Рикага ютқазиб қўйишди. Биз эса бундай хатоларни қилмаслигимиз керак”.

Квеси Аппиа (Гана термаси бош мураббийи):
“Биз хулоса чиқариб бўлдик. Жамоа хавфли вазиятларни юзага келтирса-ю, лекин улардан фойдалана олмаса ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар ҳаммасини тўғри бажаришяптими деган савол юзага келади. Ўйлайманки, Германия билан ўйинда АҚШга қарши баҳсдаги каби хатоларга йўл қўймаймиз”.



Жамоалар шу пайтгача ўзаро иккита ўйин ўтказишган ва ҳар иккаласида ҳам Германия зафар қучган. Тўрт йил аввалги ЖЧда ҳам Германия Гана билан баҳс олиб бориб Месут Озил томонидан киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Қизиқарли фактлар
-   Германия ЖЧ гуруҳ ўйинларида охирги 19та учрашувдан фақат биттасида мағлуб бўлган (2010 йил, Германия - Сербия 0:1)
-   Гана ЖЧдаги охирги бешта баҳсда ўз дарвозасидан олтита гол ўтказиб юборди.
-   Германия шу пайтгача Африка жамоаларидан фақат бир марта мағлубиятга учраган (1982 йил, Германия - Жазоир 1:2)

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика