RU

Последние новости

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  0 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  23 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  2 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  11 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

ЖЧ-2014. Эрон - Нигерия. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Эрон - Нигерия. ПРЕВЬЮ

"F" гуруҳидан ўрин олган Гана ва АҚШ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
10-15 йил олдин Эрон ва Нигерия терма жамоалари ўз қитъаларида тенгсиз эдилар. Кейин бирдагина иккала жамоада пасайиш кузатилди, энди тезкорлик билан яна ўз мавқеларини тиклашмоқда. Масалан, улар охирги учта мундиалнинг иккитасида 2006 йилда гуруҳ босқичидан чиқа олишмади. Гуруҳда битта яққол фаворит ва учта тенг кучли жамоалар бор. Шу боис Эрон ва Нигерияда плей-офф учун курашишлари мумкин.



Карлуш Кейруш Эронни ҳимоявий жамоага айлантирди, жамоа Осиё қитъасидаги саралашда кам гол урди ва кам гол ўтказди. Жамоа ҳимояда ўйнашдан уялмайди, форслар мусобақа давомида камдан кам ҳолда бошқача ўйнашади.

Нигерия устози Стивен Кеши охирги ўртоқлик учрашувларида асосий таркибни танлаб олишга уринди. Аммо асосий қанот ҳимоячиси Эчиежиленинг жароҳат олиши мураббийни қийин ҳолатга солиб қўйди. Нигериянинг илк ўйин учун таркибини топиш жуда қийин.


Эрон - Нигерия
17 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Карлос Вера (Эквадор)
Ёрдамчи ҳакамлар: Кристиан Лескано (Эквадор), Байрон Ромеро (Эквадор)
Захира ҳаками: Вилмар Ролдан (Колумбия)

Тахминий таркиблар:
Эрон:
А.Хагиги — Монтазори, Ҳуссайни, Содиғи, Пўлади — Теймурян, Некунам — Ҳайдари, Дежага, Хожсафи — Гучаннажод

Нигерия
: Эньяма — Эмброуз, Йобо, Обоабона, Ошанива — Микель, Онази — Мозес, Одемвингие, Муса — Эменике

Жароҳат олганлар: йўқ

Дисквалификация: йўқ



Фикрлар

Карлуш Кейруш, Эрон бош мураббийи:

"Саралаш биз учун жаҳаннамга айланди, шу боис ЖЧ гуруҳ босқичи биз учун жаннатга айланади. Шогирдларим учун бундай рақибларга қарши ўйнаш шараф. Ҳар бир дақиқадан лаззат олиб гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қилишларини кутаман".

Стивен Кеши, Нигерия бош мураббийи:

"Тан оламан, Эрон терма жамоаси билан таниш эмасман. Аммо ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга тайёрмиз. Уларда тажрибали мураббий ва кучли футболчилар бор. Эронга қарши осон ўйин кутмаяпман, сабаби рақиб ҳам бизга қарши осон ўйин кутишмаяпти".



Ўзаро ўйинлар

Ушбу икки жамоа тарихда фақат бир марта тўқнаш келишган. 1998 йил Гонконгда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида африкаликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Қизиқарли фактлар


- Эрон ЖЧларда жами 9та ўйин ўтказган. Форслар фақат бир марта ғолиб бўлишган. 1998 йил АҚШ таслим этилган.

- Мундиалдаги барча ўйинларда Эрон камида биттадан гол ўтказган.

- Нигерия ЖЧда кетма-кет 8та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Сўнгги бор нигерияликлар 1998 йил Болгарияни таслим қилишган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика