RU

Последние новости

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

ЖЧ-2014. Бразилия – Чили. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Бразилия – Чили. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугундан плей-офф баҳслари бошланади.
Дастлабки беллашув Бразилия ва Чили ўртасида бўлиб ўтади.

Тўрт йил муқаддам ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг айни шу босқичида мазкур икки жамоа ўзаро тўқнаш келган ва ўшанда Бразилия Чилини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб мусобақадан чиқариб юборганди. Хўш, бу сафар ҳам Бразилия ёқимли анъанасини давом эттирадими ёки Чили сенсация кўрсатган ҳолда кейинги босқичга йўл оладими? Кўпчилик мана шу саволларга жавоб топиш учун ҳам ўйинни катта қизиқиш билан кузатса ажаб эмас.



Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Чили Бразилия устидан охирги марта 2000 йилда зафар қучган. Шундан бери улар икки бор дуранг ўйнаб, 10та ўйинда мағлуб бўлишди. Чили ҳозирги бош мураббий қўл остида Бразилия билан икки марта ўйнаган. Биттасида дуранг (2:2) қайд этилган бўлса, яна бирида 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Бугун Хорхе Сампаоли ҳамкасби Луис Фелипе Сколарини мағлуб эта оладими?

Гуруҳ босқичи пайтида Бразилия кўп марта танқид қилинди. Айниқса, Хорватия устидан қозонилган қийин ғалаба, Мексика билан дуранг ўйналгани жамоа мухлисларига ёқмади. Шунга қарамай, Бразилия ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Сколарининг айтишича, унинг жамоасини буёғига тўхтатиб қолиш қийин бўлади.   

Чили эса гуруҳ ўйинларини ажойиб тарзда ўтказди. Уларнинг Испания устидан ғалаба қозониши анча шов-шувга сабаб бўлди. Қолаверса, Чили терма жамоаси намойиш этаётган футболни кўпчилик мақтамоқда. Хорхе Сампаоли фақат ҳужумга эътибор қаратиб қолаётгани йўқ, чилиликлар вақти келса яхши ҳимояланишмоқда.



ЖЧ-2014. 1/8 финал
БРАЗИЛИЯ – ЧИЛИ
Белу-Оризонте. “Минейрао” стадиони.
Ҳакам: Ховард Уэбб (Англия)

Тахминий таркиблар

Бразилия: Жулио Сезар - Алвеш, Тиаго Силва, Давид Луис, Марсело - Фернандиньо, Луис Густаво, Оскар - Халк, Фред, Неймар.

Чили: Браво - Хара, Медель, Сильва - Исла, Арангис, Диас, Мена - Видаль - Варгас, Санчес.

Луис Фелипе Сколари (Бразилия термаси бош мураббийи):
“Чили анча хавфли рақиб. Эндиликда бутун дунё Чилининг қандай кучга эгалигини билиб олди. Мен эса бу гапни анча олдин айтгандим. Тўғрисини айтсам, мен учун бу жамоа ноқулай рақиб ҳисобланади. Агар танлаш имкониятига бўлганида Чилини бизга қарши қўймаган бўлардим”.

Хорхе Сампаоли (Чили термаси бош мураббийи):
“Муҳими, қўрқмасдан ўйнашимиз керак. Бугун бутун стадион ва мамлакат Бразилияни қўллаб қувватлайди. Ўз навбатида биз ҳам мезбонларга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.



Ўзаро ўйинлар
Жами 74 баҳс - +52=15-7 167:61
Жаҳон чемпионатида +3=0-0 11:3
Охирги ўйин: (10.11.2013): Бразилия - Чили 2:1 (Халк, Робиньо - Варгас)

Қизиқарли фактлар
-   Чилилик Эдуардо Варгас охирги 2 беллашувда Бразилияга гол урган.
-   Бразилия охирги 9 ўйинда Чили дарвозасига камида иккитадан тўп киритган.
-   Чили ҳозиргача Бразилия билан сафарда 26 бор ўйнаган: 6 дуранг ва 20 мағлубият.
-   Чили мундиалдаги бешта голдан тўрттасини биринчи таймда урди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика