RU

Последние новости

21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  1 21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  0 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  14 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  23 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  5 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0

ЖЧ-2014. "B" гуруҳида Голландия биринчи бўлди Новости

ЖЧ-2014. "B" гуруҳида Голландия биринчи бўлди

Бразилиядаги мундиалнинг "B" гуруҳида 3-тур ўйинлари якунланди.
Ўтган турда кейинги босқичга чиққан икки жамоа номи маълум бўлиб улгурганди. Голландия ва Чили ўртасидаги баҳс гуруҳ ғолибини аниқлаб бериши керак эди.

Баҳсда иккала жамоа анча эҳтиёткор тарзда ўйнади. Шу боис ҳам илк бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Лерой Фер боши билан чиройли гол уриб ҳисобни очди. Баҳс сўнггида ван Гал томонидан иккинчи бўлимда майдонга туширилган Депай ўзини кўрсатди - 2:0. Голландия гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди. Чили эса иккинчи бўлди.



Австралия ва Испания ўртасидаги баҳсда амалдаги жаҳон чемпионлари рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уришди. Биринчи бўлимда терма жамоа сафидаги охирги ўйинини ўтказган Давид Вилья чиройли гол урди. Иккинчи таймда Фернандо Торрес ва Хуан Мата ўз номларини таблога ёздириб қўйишди - 0:3.



Энди Голландия ва Чили "A" гуруҳида дастлабки икки ўринни банд этган жамоаларга қарши майдонга тушишади.


Австралия - Испания 0:3
23 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Наваф Шукралла (Баҳрайн)
Голлар: Вилья 36, Торрес 69, Мата 82
Австралия: Райан, Макгован, Уилкинсон, Спиранович, Дэвидсон, Йединак, Маккай, Леки, Бозанич, Оар (14.Троиси, 61), Таггарт (Халлоран, 46)
Испания: Рейна, Хуанфран, Альбиоль, Рамос, Альба, Коке, Алонсо (21.Силва, 83), Касорла (10.Фабрегас, 68), Вилья (Мата, 56), Торрес, Иньеста
Огоҳлантиришлар: Спиранович 88 - Рамос 62


ГОЛЛАНДИЯ - ЧИЛИ 2:0
21:00. Сан-Пауло. "Коринтианс Арена".
Бош ҳакам
: Бакари Гассама (Гамбия).
Голлар: 1:0 – 77 Фер,  2:0 – 90 Депай.
Голландия – Силессен, Янмат, де Врей, Влар, Блинд, Н. де Йонг, Вейналдум, Снейдер (Фер, 75), Роббен, Кюйт (Конголо, 89), Ленс (Депай, 69).
Чили – Браво, Хара, Медель, Сильва (Вальдивия, 70), Исла, Диас, Гутьеррес (Босежур, 46), Мена, Арангис, Санчес, Варгас (Пинилья, 81).
Огоҳлантиришлар: Сильва (25), Блинд (64).


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Голландия330010 - 379
2Чили32015 - 326
3Испания31024 - 7-33
4Австралия30033 - 9-60

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика