RU

Последние новости

16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  0 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  0 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  0 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  2 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   2 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  8 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  4 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0

ЖЧ-2013 (U17). Ўзбекистон U17 - Марокаш U17 - 0:0 Новости

ЖЧ-2013 (U17). Ўзбекистон U17 - Марокаш U17 - 0:0

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон U17 - Марокаш U17 учрашуви бошланди.
Ушбу учрашув соат 21:00дан бошлаб Спорт телеканали орқали намойиш этилди.

Шу ерда ўйиннинг матнли трансляцияси бўлди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Марокаш билан дуранг ўйнаб гуруҳдан чиқиш учун катта қадам ташлади.


Ўзбекистон U17 - Марокаш U17 0:0
Ўзбекистон U17:
1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Жамшид Болтабоев, 9.Иброҳим Абдуллаев, 11.Акобир Тўраев (19.Шохжаҳон Аббосов, 74), 15.Иззатилла Абдуллаев, 16.Равшанбек Хурсанов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 46), 17.Достон Ҳамдамов (14.Исломбек Каримов, 56), 20.Отабек Шукуров.
Марокаш U17: 1.Уссаид Белкуш, 3.Муҳаммад Буаззати, 4.Яссин Хадраоуи, 5.Ачраф Ачаоуи, 6.Софьян Амрабат, 7.Набил Жаади (19.Тофиқ Насири, 70), 9.Карим Ачахбар, 10.Валид Саббар, 14.Умар Аржун (20.Билол Жалол, 75), 15.Юнус Боудади, 18.Ҳамза Сакхи (11.Юнус Бну Марзуқ, 62).
Огоҳлантиришлар: Карим Ачахбар 38, Умар Аржун 73,

  Жамоа Ў Ю Д М Т Н О
1 Марокаш
2 1 1 0 3 1 4
2 Ўзбекистон
2 1 1 0 2 0 4
3 Хорватия
2 1 0 1 2 3 3
4 Панама
2 0 0 2 0 3 0



Матнли трансляция

90+3 дақиқа. Ўйин тугади! Ўзбекистон - Марокаш 0:0
90 дақиқа.
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди.
89 дақиқа.
Аббосов рақиб жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
87 дақиқа.
Шукуровнинг ноаниқ паси ҳужумни узиб қўйди.
84 дақиқа.
Марокаш жарима тўпини амалга оширди, Бну Марзуқнинг ошириб берилган тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди.
81 дақиқа.
Яна Шохжаҳон Аббосов зарба берди, бу сафар жарима майдони ташқарисидан йўлланган аниқ зарбадан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.
80 дақиқа. Рақиблар Аббосовни йиқитишди, жарима тўпини Иззатилла Абдуллаев амалга оширди. Уни Аббосовнинг ўзи боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.
77 дақиқа.
Марокаш сафида захирадан ўйинга қўшилган Бну Марзуқ ҳужумда анча фаол, бу сафар икки бор унинг ҳаракатларидан сўнг хавфли вазият содир бўлди.
76 дақиқа.
Ашурматов Марокашнинг ҳужумини тўхатди
75 дақиқа. Ўзгариш.
Марокаш. Умар Аржун ўрнига Билол Жалол тушди
75 дақиқа. Ўзгариш.
Ўзбекистон. Акобир Тўраев ўрнига Шохжаҳон Аббосов тушди.
73 дақиқа. Огоҳлантириш.
Марокаш. Умар Аржун
70 дақиқа. Ўзгариш. Марокаш. Набил Жаади ўрнига Тофиқ Насири тушди.
68 дақиқа.
Белгиланган жарима тўпини Иззатилла Абдуллаев амалга оширди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.
67 дақиқа. Хавфли вазият! Бну Марзуқ жарима майдонимиз ичига кириб келиб зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
64 дақиқа.
Акром Комиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
62 дақиқа. Ўзгариш.
Марокаш. Ҳамза Сакхи ўрнига Юнус Бну Марзуқ тушди
60 дақиқа.
Оширилган тўпни ҳимоячи боши билан қайтариб юборди, энди ён чизиқдан тўп ташлаймиз.
59 дақиқа.
Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишади.
56 дақиқа.
Тўп асосан майдон марказида
55 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Достон Ҳамдамов ўрнига Исломбек Каримов майдонга тушди
54 дақиқа. Вакилларимиз ҳужумлар ташкил этишмоқда, аммо сўнгги пас ноаниқ бўлмоқда. Тўп майдон марказида йўқотилмоқда.
48 дақиқа.
Сиддиқов ўтган турда бўлгани каби ўйинни кучайтира олди
47 дақиқа.
Ҳозиргина майдонга тушган Жавоҳир Сиддиқов икки рақиб орасида қолиб кетди, ҳакам индамади.
46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
46 дақиқа. Ўзгариш.
Ўзбекистон. Равшанбек Хурсанов ўрнига Жавоҳир Сиддиқов тушди.
45+1 дақиқа. Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча 0:0.
45 дақиқа.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44 дақиқа.
Вакилларимиз тўпни ҳужумчига етказиб беришда хатога йўл қўйишмоқда.
40 дақиқа.
Ўнг қанотда Ашурматов хатога йўл йўқди, бундан эса Сакхи фойдаланиб дарвозага зарба берди, Сарвар Каримов ўз ўрнида.
39 дақиқа.
Одил Ҳамробековга шифокорлар ёрдам кўрсатишди.
38 дақиқа. Огоҳлантиришлар.
Марокаш. Карим Ачахбар
37 дақиқа.
Ҳаволатиб узатиб берилган тўпни Карим Ачахбар боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.
34 дақиқа.
Ҳимоядаги хатодан сўнг Валид Саббар дарвозага зарба берди, ноаниқ зарба.
33 дақиқа.
Шу дақиқада тўпга эгалик қилиш бўйича Марокаш олдинда 56-44.
31 дақиқа.
Тўпни бир амаллаб олиб қўйган ўсмирларимиз олдинга тепиб юборишмоқда...
30 дақиқа.
Сўнгги дақиқаларда устунлик Марокаш томонида, вакилларимиз асосан ҳимояланишмоқда
28 дақиқа. Набил Жаади чап қанотда икки футболчимизни чалғитиб жарима майдони ичига тўпни оширди, Ҳамробековдан ўтиб кетган тўпни Ачахбар дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
26 дақиқа.
Вакилларимиз тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди, аммо Акобир Тўраев томон узатилган тўп ноаниқ бўлди.
25 дақиқа.
Сакхи яна зарба берди, бу сафар ноаниқ
20 дақиқа.
Марокашнинг иккита ҳужуми ноаниқ пас туфайли узилиб қолди
19 дақиқа.
Рақиблар Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўпол ўйнашди, 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Болтабоев амалга оширди. Ноаниқ.
18 дақиқа.
Бурчак тўпидан сўнг Буаззати боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.
16 дақиқа. Дарвоза тўсини! Ҳамза Сакхи томонидан 25 метрлардан йўлланган тўп дарвоза тўсинига тегиб дарвоза чизиғига қайтиб тушди. Ҳимоячиларимиз тўпни узоқлаштиришди. 
15 дақиқа.
Достонбек Ҳамдамов сал қолса дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо ҳимоячи унга имкон қолдирмади.
14 дақиқа.
Тўп Ўзбекистон футболчиларида сақланиб турибди
11 дақиқа.
Акром Комилов қанотда Будадини йиқитди, амалга оширилган жарима тўпидан сўнг тўпни Сарвар Каримов эгаллаб олди.
9 дақиқа.
Достон Ҳамдамов рақибни охиригача таъқиб қилиб борди, аммо тўп айнан ундан майдонни тарк этди.
7 дақиқа. Иззат Абдуллаев жарима майдони ёнидан дарвозага ўта ноаниқ зарба берди.
6 дақиқа.
Хавфли зарба! Карим Ачахбар чамаси 25 метрлардан кучли ва аниқ зарба берди, тўпни Сарвар Каримов қайтарди.
3 дақиқа.
Жамшид Болтабоев рақибдан тўпни олиб қўйиб ҳужум бошлашга уринди, аммо унинг оширган тўпи рақибга совға бўлди.
2 дақиқа.
Жарима майдонига узатилган тўпни Белкуш баланд сакраб ушлаб олди.
2 дақиқа.
Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишади
1 дақиқа.
Тўп марокашликларда сақланиб турди, аммо олдинга узатилган тўп ноаниқ бўлди.
1 дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

20:57. Навбат Марокаш давлат мадҳиясига
20:56. Ўзбекистон давлат мадҳияси!
20:54. Жамоалар майдонга тушиб келишди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика