RU

Последние новости

08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  2 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  3 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  9 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  7 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  237 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  4

Жазоир Кореяга ҳеч қандай имконият қолдирмади Новости

Жазоир Кореяга ҳеч қандай имконият қолдирмади

Бу сафарги жаҳон чемпионати кутилган ва кутилмаган натижаларни тақдим этишда давом этмоқда.

Ушбу беллашув натижаси кимдир учундир кутилган ва яна кимдир учун кутилмаган бўлди десак муболаға бўлмайди.

Жанубий Корея терма жамоаси Россияга қарши кечган биринчи тур баҳсида ўзини анча яхши томонлама кўрсата олган ва кўпчиликни диққатини қозонишган эди. Жазоир ҳам Бельгияга етарлича қаршилик кўрсатишга интилган, аммо сўнгги паллада имконият бой бериб қўйишганди. 


Ушбу жамоаларнинг ўзаро баҳсида имкониятлар деярли тенг тақсимланаётганди. Аммо беллашувни катта иштиёқ ва куч билан бошлаган жозоирликлар кетма-кетлик билан Жанубий Корея дарвозасини ишғол этишди ва биринчи бўлимдаёқ ким кучлироқ эканлигини исботлашди. Слимани, Халлиш ва Жабоуларнинг киритган голлари таблода йирик ҳисобни келтириб чиқарди. 


Иккинчи бўлимда эса кореяликлар орадаги фарқни қисқартиришга эришишди ва қалбларида умид учқуни уйғонгандек бўлганди. Сон Хен Миннинг киритган голига Брахими яна гол билан жавоб қайтара олди ва Жанубий Корея жамоаси умидларини пучга чиқарди. Ку Жа Чол орадаги фарқни яна биттага қисқартиришига қарамай, Жазоир ишончли ғалабага эришди ва ўз имкониятларини яна қайтадан тиклаб олди.


ЖЧ-2014. “Н” гуруҳи. 2-тур 
Ж.КОРЕЯ - ЖАЗОИР 2:4
Порту-Алегри. “Бера-Рио” стадиони.
Бош ҳакам:
Вилмар Рольдан (Колумбия)

ГОЛЛАР:
Сон Хен Мин 50, Ку Жа Чол 72 - Слимани 26, Халлиш 29, Жабоу 39, Брахими 63

Жанубий Корея:
1.Жунг Сунг Рён, 3.Юн Сок Ен, 5.Ким Ен Гвон, 9.Сон Хен Мин, 10.Парк Чу Ен (Ким Шин Вук, 57), 12.Ли Ен, 13.Ку Жа Чол, 14.Хан Гук Ен (Жи Дон Вон, 78), 16.Ки Сон Ен, 17.Ли Чун Ен (Ли Кун Хо, 66), 20.Хон Жон Хо.

Жазоир:
23.Раис Мболи, 2.Мажид Бугерра (4.Эссид Бентелеб 89), 5.Рафик Халлиш, 6.Жамол Месба, 10.Софьян Фегули, 11.Яссин Брахими (Меҳди Ласен, 77), 12.Карим Меджани, 13.Ислом Слимани, 14.Набил Бенталеб, 18.Абдулмўмин Жабоу, 20.Айса Манди.

Огоҳлантиришлар:
Ли Ен , Бугерра 67, Хан Гук Ен 69.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика