RU

Последние новости

12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  1 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  3 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  13 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали вазифа бажарилмади" Новости

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали вазифа бажарилмади"

Кеча Мянмада ёшларимиз Осиё чемпионатида ярим финалга йўл олди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу натижада жамоанинг барча аъзоларини ҳиссаси катта. Кеча бўлиб ўтган учрашувдан сўнг жамоамиз сардори Жавоҳир Соҳибов билан суҳбатлашдик.

"Кеча бўлиб ўтган учрашув катта аҳамиятга эга эди. Биз максимум мақсадимизга етишдик. Биринчи бўлимдан сўнг устунликда таннаффусга чиққанимиз иккинчи бўлимда бироз хотиржамлик берди ва бунинг эвазига тўп ўтказиб юбордик. Ушбу учрашув айни вақтгача фаолиятимиздаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди. Аҳил жамоамиз бор. Биз албатта жаҳон чемпионатига муносиб эдик" , - дейди жамоамиз сардори

- Жавоҳир, ушбу жамоа кетиш олдидан аниқ ишонч билан жаҳон чемпионатига чиқамиз деган мақсади бор эди. Бу ҳақида футболчилар ҳам айтиб ўтган. Бу ишонч майдонда сизларга ёрдам бердими?
- Юқорида айтиб ўтганимиздек бу жамоа жуда ҳам аҳил. Ҳар бир чизиқда тенг кучли бир неча футболчилар бор. Кетишдан олдин энг кичик мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш эди. Буни уддаладик лекин ҳали вазифамиз тўла бажарилмади. Ўсмирларимиз Осиё чемпиони бўлди, энди ёшлар ҳам шуни такрорламоқчи. Бизда бунга ишонч ва куч етарли.

- Сиз жамоа сардорисиз. Бу сизга қўшимча босим юкламайдими ?
- Жамоа сардори бўлишни мураббий танламади. Овоз бериш орқали жамоамиз футболчилари танлаган. Жамоа сардорида маъсулият катта бўлади ва буни оқлаш ҳам жуда қийин. Имкониятим етгунича сардорликни уддалашга ҳаракат қиламан. Мураббийларимиз бизга ишонади ва бу ишончни оқламоқчимиз.

- Олдинда энг муҳим иккита баҳс турибди. Рақиблар эса кучсиз эмас. Керакли натижага эриша оламизми?
- Йигитлар бунга ишонади. Биз майдонда буни исботлаймиз. ҚҲДР нинг имкониятларини кўрдик. Кучсиз рақибнинг ўзи қолмади. Энди ҳар бир учрашув ҳал қилувчи бўлади ва бизда йўқотадиган нарса йўқ. Шу боис охирги дақиқагача майдонда мухлислар ва ғалаба учун ўйнаймиз. Бизни узоқдан бўлса ҳам қўллаб-қувватлаб турган устозларимиз, мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Юртимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика