RU

Последние новости

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Жанубий Кореяга қарши тайёргарлик бошланди Новости

Жанубий Кореяга қарши тайёргарлик бошланди

Мельбурнда қолган терма жамоамиз бугуннинг ўзиданоқ кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди.
Кечаги баҳснинг асосий таркибида майдонга тушган футболчилар бугун сауна ва бассейнда тикланиш машқларини ўтказдилар. Иккинчи бўлимда тушган футболчилар ҳамда захирада қолганлар одатга кўра, бир соатдан сал кўпроқ давомида майдонда шуғулландилар.

Кейинги учрашувдаги рақибимиз Жанубий Корея бўлгани сабаб терма жамоамизни кузатиш учун 10 нафарга яқин кореялик ҳамкасблар ҳам машғулотларни кузатишди. Машғулотда Нестеров иштирок этмагани учун Пётр Гизимчук Суюнов ва Тўраев билан ишлади. Шунингдек, улар кечаги ўйин эпизодларини, айниқса, саудиялик дарвозабон ўтказиб юборган голларни таҳлил қилдилар.

Гизимчук кейинги иккита голда дарвозабоннинг хатоси йўқлигини айтди. Айниқса, учинчи голда у тўғри ҳаракат қилгани, аммо бундай яқин масофадан тўпни ушлаб қолиш қийинлигини таъкидлади.

Машғулот давомида футболчиларимиздан бири йиқилиб тушди. Шунда Миржалол Қосимов унинг туришини кутиш керакмаслиги, ўйинда рақибларимиз ҳалол ўйин қоидасига амал қилмаслиги мумкинлигини айтиб ўтди. Кечаги ўйинда худди шунга ўхшаш вазият бўлганди. Ундан ташқари мураббий, агар футбол кўрсатма асосида ўйналса, ҳакам ҳам рақибга ёрдам бера олмаслигини уқтирди.

Шуҳрат Мақсудов асосий таркиб билан меҳмонхонада қолгани учун Бахтиёр Ашурматов ва Александр Волков бош мураббийга ёрдам беришди.

Эртанги машғулотда барча футболчилар бирдек иштирок этишади.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика