RU

Последние новости

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  10 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  122 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

Жанубий Корея кичик ҳисобда Уммонни таслим этди Новости

Жанубий Корея кичик ҳисобда Уммонни таслим этди

Осиё Кубоги-2015 "A" гуруҳининг 1-тур иккинчи учрашуви.

Жанубий Корея 1 - 0 Уммон

Гол: Чо Йонг Чол 45+1.

Огоҳлантириш: Ал-Муқбали 30.

Жанубий Корея:Ким Жин Юн, Ким Жин Су (Ча Ду Ри 18), Ким Жу Юн, Жанг Хюн Су, Ким Чанг Су, Парк Жу Хо, Кин Сун Юн, Сён Хён Мин, Ку Жа Чол, Ли Чун Ёнг, Чо Юнг Чол

Уммон: Ал-Ҳабси, Ал-Мусалами, Ал-Бусаиди, Амир, Овайсий, Муборак, Ал-Фарси, Иброҳим, Саид (Ҳосний 60), Ал-Сиябий, Ал-Мақбалий

                                       Учрашув якунланди.



90+4. СЎнгги дақиқадаги кореяликларнинг зарбасини Ал-Ҳабси қайтариб юборди.

90+3. Жанубий Корея футболчилари ўйин вақтини чўзишга уринишмоқда.

90+2. Уммон терма жамоаси футболчисининг хавфли зарбасини рақиб дарвозабони бир амаллаб қайтариб қолди.

90+1. Уммонликларнинг зарбаси бурчак тўпига айланди.


90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.


89. Ўйинниг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. Ҳисоб 1:0


86. Ўзгариш. Сиябий -  Ризақи.


85. Кореяликлар жуда қулай имкониятни қўлдан бой берди. 


82. Осиёнинг ғарбидан ташриф буюрган жамоа кореяликларга жиддий босим ўтказяпти.


81. Уммон терма жамоасининг футболчилари ҳисобни тенглаштиришга қаттиқ уринмоқда


77. Ўзгариш. Жароҳат олган Ли Чон Ён ўрнига Хан Кё Вон.


76. Ал-Мақбали бирга-бир вазиятда шошиб қолди ва ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди.


74. Иккала жамоа ҳам бу ҳисобга рози эмас ва хар икки рақиб ҳам гол уришга интиляпти.

Иккинчи бўлим 65-дақиқагача бўлган статистика


65. Гол ўтказиб юборган Уммон терма жамоаси иккинчи бўлимда ҳам ҳимояда ҳаракат қиляпти.


60. Ўзгариш. Қосим Саид ўрнига, Ҳусний майдонга тушди.


59. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!! Кореялик футболчи жамоадошига тўпни чиройли тарзда етказиб берди, аммо рақиб ҳимоячиси зарба беришга имкон бермади.


56. Ҳаводан етказиб берилган тўпни Ку Жа Чол аниқ зарба билан голга айлантириши мумкин эди, аммо Ал-Ҳабси яна жамоасини голдан қутқариб қолди.


54. Бурчак тўпи муваффақиятсиз амалга оширилди.


53. Жанубий Корея терма жамоасининг қарши ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди. Кореялик футболчининг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди.


48. Хавфли ЗАРБАААААА!!!!! Ли Чун Йоннинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.


46. Гол ўтказиб юборган Уммон терма жамоаси ҳужумга ўтишни бошлади.


45. Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи тайм статистикаси


                                          Танаффус


45+1. Кореялик футболчининг зарбасидан сўнг, Ҳабси ишончли ўйнади, аммо Чу Йонг Чол қайтган тўпни аниқ дарвозага йўллади.


45+1. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!


45. Биринчи бўлимга кутганимиздек 2 дақиқа қўшиб берилди.


44. Кореяликлар ижросида стандарт. Жарима тўпи.


42. Ҳабси!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Ўз футболчисининг зарбасини қайтариб қолди.


40. Уммонликлар ҳисобни очиши мумкин. Зарба бироз ноаниқ кетди.


39. Жанубий Корея жарима майдончаси яқинида хавли стандарт.


38. Биринчи бўлимда тўхталишлар кўп бўлди.


37. Ал-Фарсий майдонда ётипти. Пар Чу Хо рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.


35. Жанубий Корея терма жамоаси футболчилар рақиб ҳимоямидан тирқиш топишга қийналишмоқда.


34. Хавфли вазият, аммо Чу Йонг Чол ўйиндан ташқари ҳолатда.


Учрашувнинг ярим соатлик статистикаси.


30. Сариқ карточка. Абдулазиз Ал-Муқбали


30. Ўйиннинг ярим соати ўтди, аммо ҳозирча гол кўрганимиз йўқ.


Учрашувни Жанубий Кореядан ташриф буюрган мухлисалар ҳам кузатиб бормоқда.




26. Уммон терма жамоаси ҳозирча ҳимояда яхши ўйин кўрсатяпти, аммо улар ҳужумга жуда кам ўтишяпти.


23. Ча Ду Рининг зарбаси ноаниқ.


Жанубий Корея терма жамоасининг собиқ сардори Пак Жи Сун мухлислар сафида учрашувни кузатяпти.


20. ҚОСИМ САИДНИНГ ТЎП ОШИРИШИГА ҲЕЧ КИМ ЕТИБ КЕЛМАДИ. Бўм-бўш дарвоза эди.

Биринчи 15 дақиқа статистикаси.


18. Ким Жан Су ўрнига, ўйинни машҳур Ча Ду Ри давом эттиради.


17. Муборакнинг оёғи бироз лат еди, аммо у майдонга қайтишга тайёр.


16. Такрорий лавҳада бу вазият аниқ қоидабузарликка ўхшаб кўринди.


15. Уммонликларнинг навбатдаги қарши ҳужуми. Футболчи йиқилди, аммо Питер пенальти белгиламади.


14. Уммон терма жамоаси футболчилари рақибни тезкорлик билан ҳужумга ўтишига йўл қўймаяпти.


13. Жанубий Корея терма жамоасининг мухлислари жуда фаол.


12. Ал-Овайсининг бош билан берган зарбаси жуда ноаниқ.


11. Уммон терма жамоаси ўзининг биринчи бурчак зарбасини ишлаб олди.


10. Уммонликлар яхши қарши ҳужумлар уюштиряпти, аммо сўнгги рақиб жарима майдончаси яқинида довдирашни бошлаяпти.


9. Уммон қарши ҳужумга ўтди.


8. Бурчак зарбаси кореяликлар ижросида.


7. Биринчи беш дақиқаликнинг статистикаси бўйича, жанубийкореяликлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишди.


6. Навбатдаги ЗАРБА!!!!!! Дарвоза тўсини Уммон терма жамоасини голдан сақлаб қолди. Сон Хён Минга қойил қолмасдан илож йўқ.


5. ЗАРБААААА!!!!! Ку Жа Чолнинг аниқ зарбасини Ал-Ҳабси қайтариб қолди


3. Биринчи ҳужум. Уммонлик ҳимоячилар рақибнинг ҳужумини қайтаришди.


2. Илк дақиқалардан Жанубий Корея ташаббусни қўлга олишга уриняпти.


1. Кореялик футболчи жароҳат олган кўринади.

0. Ўйин бошланди.


- Учрашувда Уммон оқ, Жанубий Корея қизил рангли футболкада ҳаракат қилади.

- Стадионда Жанубий Корея терма жамоасининг мухлислари кўплиги билиниб турибди.


- Уммон мадҳияси.


- Жанубий Корея мадҳияси.


- Иккала жамоа ҳам машғулотларни тугатишган ва мураббийнинг сўнгги кўрсатмаларини олиш учун кийиниш хонасига кириб кетди.



-Ҳозирча "А" гуруҳининг ўйинини кузатамиз, чунки агар терма жамоамиз кейинги босқичга чиқса, бу гуруҳ аъзоларидан бири бизга рақиб бўлади.

- Ассалому алайкум ҳурматли ва қадрли ўқувчиларимиз. Бироздан сўнг Осиё Кубогининг иккинчи куннинг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Жанубий Корея - Уммон ўйинидан сўнг Тошкент вақти билан соат 12:00да бизнинг ўғлонларимиз Шимолий Корея терма жамоаси билан баҳсни бошлайди ва терма жамоамиз баҳсини стандиондан туриб шарҳлаб борилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика