RU

Последние новости

15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  5 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  17 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  3 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  6 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  2 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  12 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  40 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти” Новости

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти”

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Жамшид Саидов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Қизил карточкага қадар деярли ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб тургандик. Буни самараси ўлароқ вазиятлар содир этаётгандик. Яъни йигитлар ёмон таассурот қолдиришмаётганди. Камчиликда қолганимиздан кейин ўйинни бориши ўзгариб кетди. Футболчиларимизда ишончсизлик кузатилиб хато кетидан хатолар кузатилди. Оқибатда рақиб иккинчи голни уришга ҳам эришди. Шундан сўнг йигитларнинг ҳаракатида пасайиш кузатилди. Гарчи ўн киши бўлиб ўйнаган бўлсакда, вазиятларга эга бўлдик. Тўпни назорат қилган бўлсакда, сон жиҳатидан камчиликда ҳаракат қилиш қийин кечмоқда. Жамоа деярли барча учрашувларда гол ураётган бўлсада, муаммоларни мавжудлиги ва футболчиларда ишончни етишмаслиги ижобий натижаларни қўлга киритилишига тўсқинлик қилмоқда. Йигитлар руҳий томондан тушкун ҳолатга тушиб қолишган. Шу сабабли, бу борада бирор-бир жўяли фикр билдириш мушкул. Бунга мисол тариқасида бугунги ўйинни келтириш мумкин. Биринчи бўлиб гол урган бўлсакда, хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан тўпларни олиб чиқишга мажбур бўлдик. Футбол хатолар эвазига ҳам тузилади. Кўп хатоларга йўл қўйиш салбий ҳолатларга олиб келади. Агарда 1:0 ҳисобида олдиндан бораётган вақтда иккинчи голни ура олганимизда учрашувни бориши умуман бошқа бўларди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика