RU

Последние новости

19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  71 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  51 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  627 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3

Мутолаа учун. Замонамиз қаҳрамонлари: кимлар "Ньюкасл"ни орзу томон бошлашмоқда Новости

Мутолаа учун. Замонамиз қаҳрамонлари: кимлар "Ньюкасл"ни орзу томон бошлашмоқда

"Ҳаккалар"нинг қайта туғилишини баҳолаймиз.

"Ньюкасл" Англия Премьер-лигасининг дастлабки ярмидаги энг қизиқарли жамоалардан бири бўлди. "Ҳаккалар" жамоаси бошиданоқ ўзларини жиддий нарса учун даъвогарлик қиладиган қаттиқ жамоа сифатида кўрсатишди. Албатта, гап соврин ютиш ҳақида кетмаяпти, аммо Эдди Хау жамоасида келаси мавсум Чемпионлар лигасига чиқиш учун яхши имкониятлар бор. Буни "Ньюкасл"нинг АПЛ турнир жадвалидаги учинчи ўрни ҳам тасдиқлаб турибди.

Албатта, жамоага бир вақтнинг ўзида кўплаб Англия топ-клубларида қийинчилик бошлангани ёрдам берди. "Манчестер Юнайтед" яқинда яхшироқ ўйнашни бошлади, "Ливерпуль"да кадрлар муаммоси бор, "Тоттенхэм" ҳали ҳам таркибини шакллантирмоқда, "Челси" эса умуман барчасини бошидан бошлашга қарор қилган.

Аммо, "Ньюкасл"нинг муваффақиятларини фақатгина омадга боғлаш нотўғри. "Ҳаккалар" жорий мавсум АПЛда фақатгина бир бор мағлубиятга учрашди. Етакчи "Арсенал"да ҳам ҳудди шундай кўрсаткич. "Ньюкасл"нинг муваффақиятлари жамоавий иш самараси, аммо кимларнидир ажратиб кўрсатиш мумкин.


Эдди Хау

"Ньюкасл"нинг сотувидан сўнг кўплар жамоа бошқарувида катта миқдордаги совринларни қўлга киритган мураббийни кўришни кутганди. Аммо, ҳеч қайси топ мутахассис қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган жамоани қабул қилишга рози бўлмаган бўларди. Клубнинг янги раҳбарияти Эдди Хауни тайинлаб тўғри йўл тутди. "Борнмут"ни 4-дивизиондан Премьер-лигага олиб чиққан мураббий қандай ишлашни билади.

"Ньюкасл"га келган Хау биринчи бўлиб машғулотга ёндашувни ўзгартирди, аниқроғи уларнинг интенсивлигини оширди. Бу эса "ҳаккалар"га ўзларининг ҳозирги услублари бўлмиш тажовузкорлик, динамиклик ва юқори прессинг билан ҳаракат қилишга имкон берди. "Ньюкасл" футболчиларнинг доимо юқори жисмоний формада бўлиши орқали кўплаб рақиблар билан куч тарафлама ўйнаши мумкин. Хаунинг клубдаги самарали ўзгаришларини кўплаб мутахассислар, жумладан Томас Франк, Микель Артета ва Хосеп Гвардиола қайд этди.



Ник Поуп

Хау жамоани қайтадан қуришни мудофаа ва дарвоза чизиғидан бошлади. Шундай қилиб "Ньюкасл"да Ник Поуп пайдо бўлди. "Ҳаккалар" ўтган ёзда "Бёрнли" футболчиси билан 11,5 млн евро эвазига шартнома имзолашди ва уни Чемпионшипга тушиб кетишдан сақлаб қолишди. 30 ёшли дарвозабон жорий мавсум 10та "қуруқ" серия ўтказган ҳолда, АПЛда энг яхши натижани қайд этиб турибди. Бундан ташқари, "Ньюкасл" ўтказиб юборилган голлар сони бўйича (11) ҳатто "Арсенал"дан ҳам олдинлаб кетган ҳолда, Премьер-лигада биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бунда Поупнинг катта хизматлари бор.



Киран Триппьер

Триппьер клубнинг янги лойиҳасига биринчи бўлиб ишонганлардан бўлди. 32 ёшли фулбек роппа-роса бир йил олдин Испания чемпионига айланган "Атлетико"дан кетиб, "Ньюкасл"га ўтди. Киран даставвал янги жамоа билан тушиб кетишдан сақланиш учун курашди, энди эса Чемпионлар лигасига чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Триппьер клубнинг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. У мудофаада ҳам, ҳужумда ҳам бирдек яхши ўйнайди. Бундан ташқари, Киран жамоада стандартларни энг яхши ижро этадиганлардан биридир. Бу жуда муҳим, сабаби "Ньюкасл" АПЛдаги энг баланд жамоалардан бири. Триппьернинг ўзи ҳам зарба йўллаши, ҳам дарвозага яқин жойга узатма ижро этиши мумкин.



Бруно Гимараэс

Гимараэснинг "қора-оқлар" сафида ўйнаётганига ҳали бир йил ҳам бўлмади, аммо уни аллақачон топ-клублар кузатмоқда. Бразилияликка жамоа топишда омад келди. Бруно ҳужумкор турдаги таняч ўйинчи ҳисобланади, ҳозирги "Ньюкасл" эса унга яхши мос тушади. 25 ёшли ярим ҳимоячи тез-тез нафақат рақиб ҳужумини бузади, балки ўзиникини ҳам ривожлантиради. У жорий мавсум АПЛ доирасида 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. Бу таняч ярим ҳимоячиси учун яхши натижа ҳисобланади. У ўз позициясида Премьер-лиганинг энг самарали ва хавфли ўйинчиларидандир.



Мигель Альмирон

Альмирон жорий мавсум "Ньюкасл"нинг асосий юзларидан биридир. Мигель "ҳаккалар" сафида 4,5 йилдан бери ўйнайди. У бу вақт давомида бир мавсумда ҳатто бешта гол ҳам урмаган. Жорий мавсум эса унинг ҳисобида Премьер-лигада 9та тўп бор. Айтганча, уларнинг айримлари Гимараэснинг узатмасидан сўнг урилди. Парагвайлик жорий мавсум "Ньюкасл"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади ва АПЛ тўпурарлари орасида олтинчи ўринда. "Ньюкасл"да лотин америкаликлар ижросида яхши боғлам ҳосил бўлди ва бу узоқ муддатда яхши натижалар келтириши мумкин.



Каллум Уилсон

Ҳар бир жамоада тажрибали ўйинчилар бўлиши керак ва улардан бири Уилсондир. Каллум дарҳол жамоа ва янги мураббий қўл остидаги боғламга айланди. Форвард Хау билан яхши таниш, сабаби у "Борнмут"да мутахассиснинг қўл остида тўп тепган. 30 ёшли ҳужумчи устозидек элитага Англиянинг қуйи футболидан чиққан. Унинг фаолиятида ҳатто 5-дивизион жамоаси ҳам бўлган. Уилсон ҳозирда ЧЛга интилаётган "Ньюкасл"нинг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. Каллум ҳам гол уради, ҳам ассист ижро этади ва жамоадошларига майдонда мураббийнинг ғояларини етказади. Бу йигитлар балки биргаликдаги ҳаракат орқали клуб ва шаҳар учун чинакам муҳим ишларни амалга оширишлари мумкин.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика