Зафаржон Қорақулов: "Бизга бу ғалаба керак эди"
19 апр 2016 17:34
Новости
Зафаржон Қорақулов: "Бизга бу ғалаба керак эди"
Ўзбекистон Биринчилигининг 3-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Ғиждувон" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар аъзоси Зафаржон Қорақуловнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйин биз учун жуда муҳим ҳисобланарди. Сабаби, янги мавсумда ҳали ғалаба қозонмаган эдик. Қолаверса, ўз майдонимиздаги илк ўйинимизни ўтказаётгандик. Шу боис ҳам бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Худо шукр, мақсадимизга эришдик ва ғалаба қозондик.
Ўйлайманки, бугунги ғалаба кейингиларига ҳам замин яратади. Айтиш керак, жамоамиз энди шаклланиб боряпти. Бугунги ғалабанинг замирида бу ҳам ётибди. "Ғиждувон" ҳақида нима дейиш мумкин? Ёмон жамоа эмас. Рақиб бугун бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Тезкор гол бизга руҳий томондан ёрдам берди. Шу йўсинда ўйнашда давом этамиз, - дейди Қорақулов.
Комментарии