RU

Последние новости

19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  0 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  10 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4

Зафар Тўраев: "Зоминда икки очко йўқотдик" Новости

Зафар Тўраев: "Зоминда икки очко йўқотдик"

Бу йил яна олий лигада иштирок эта бошлаган "Машъал" чемпионатнинг дастлабки турини сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказиб, дурангга имзо чекди - 1:1.
"Газчилар" сафида шу куни энг яхшилардан бири бўлган Зафар Тўраев "СА" талқинига кўра 1-турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан Тўраевни суҳбатга чорладик.

- Чемпионатнинг илк ўйини ҳеч бир жамоа учун осон кечмайди. Жумладан 15 март куни "Сўғдиёна"га қарши ўтган баҳс ҳам биз учун қийин бўлди. Мезбонлар устунликка эришди. Лекин майдоннинг холати ҳам яхши эмасди. Шунинг учун ўз ўйинимизни кўрсатишга қийналдик. Гарчи илк турда дуранг қайд этган бўлсакда, биз бу ўйинда икки очко йўқотдик. Чунки "Машъал" фақат уч очко олишни мақсад қилиб борганди.

- Энди тақвимга кўра иккинчи турни ўз майдонимизда "Бунёдкор"га қарши ўтказамиз. Амалдаги чемпион билан бўлажак баҳс ҳам қийин бўлади. Буни ҳозирдан англаб турибмиз. Лекин шунга қарамай фақат уч очко олиш учун майдонга чиқамиз. Чунки ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонмасак бўлмайди.

- "СА"ни кузатиб бораман. Очиғини айтсам, сайт ижодкорларининг 1-тур рамзий терма жамоасини тузганда ундан ўрин олишимни кутмагандим. Бу мен учун сюрприз бўлди десам ҳам бўлади. Лекин "Сўғдиёна"га қарши кечган баҳсда шахсан ўзимнинг кўрсатган ўйинимдан қониқиш хосил қилганим йўқ.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика