Забитцер 17,5 миллион евро эвазига "Лейпциг"дан кетиши мумкин
10 июн 2021 16:04
Новости
Забитцер 17,5 миллион евро эвазига "Лейпциг"дан кетиши мумкин
"Лейпциг" ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетишга яқин.
27 ёшли австриялик футболчи учун "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда. Хабарларга кўра, футболчи "шпорлар"га 17,5 миллион еврога тушиши мумкин.
Немис клуби ўйинчининг шартномаси келаси ёзда якунланишини ҳисобга олиб, уни паст нархга қўйиб юборишга тайёр. Хавбек битимни узайтирмоқчи эмас ва ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи.
Забитцер 2020/21 мавсум "Лейпциг" сафида 39та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 7та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии