RU

Последние новости

15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  0 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  2 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  6 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2

Забиҳилло Ўринбоев: “Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик” Новости

Забиҳилло Ўринбоев: “Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик”

Куни кеча олий лигамизнинг 18-тури ўз якунига етди. Ушбу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Муборакнинг “Машъал” жамоаси меҳмони бўлди ва томонлар дуранг натижа қайд этишди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Бунёдкор клуби футболчиси Забихилло Ўринбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  “Машъал” қарши ўйин биз учун жуда ҳам оғир ўтди, чунки рақибга мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Агарда вазиятлардан тўғри фойдаланганимизда ғалабани илиб кетишимиз ҳеч гап эмас эди. “Машъал” ҳимоявий ўйин кўрсатгани учун ҳам биринчи бўлимда унчалик яхши ҳаракат қилаолмадик. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш қийин бўлди. Рақибларимизни ҳимояда таркибли ўйин кўрсатди дея олмайман.

Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни биринчи бўлимда кўрсатканимизда ғалаба қозонардик деб айта оламан. Биринчи бўлимга қараганда иккинчи бўлимда яхшироқ имкониятларга эга бўлдик. Ўйин услуби қанчалик паст бўлса ҳам ҳар бир жамоа ўз уйида жуда ҳам кучли ўйин намойиш этади. “Бунёдкор”га қарши икки, уч баравар куч билан қаршилик кўрсатишади. Балки бошқа жамоага қарши бунчалик ўйин кўрсата олмас.

Агарда ғалаба қозонганимизда “Локомотив” билан очколар орасидаги тафоввут 2 очкога қисқарар эди. Айни дамда “темирйўлчилардан” 5 очко ортда боряпмиз. Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик. Қолган учрашувларда мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ. Ҳозирча мураббийлар штабидагилар ушбу ўйин ҳақида ҳеч нима демади. Яна бир ёки икки кундан сўнг “Машъал” билан бўлган учрашувни таҳлил қилиб қаерда хатоликка йўл қўйилган бўлса ўша хатолар устида ишлаймиз ва бартараф этамиз”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Забихилло Ўринбоев.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика