RU

Последние новости

“Ювентус”га янги ҳужумчи керакми? Пирлонинг ўзи жавоб берди Новости

“Ювентус”га янги ҳужумчи керакми? Пирлонинг ўзи жавоб берди

Аввалроқ, туринликлар олдинги чизиқни кучайтириш учун бир қатор форвардларнинг номзодини кўриб чиқаётгани айтилганди.

А Серия доирасида ўтган “Болонья” (2:0) билан учрашувдан сўнг, клуб устози Андреа Пирло мазкур хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Бизга ҳужумчи керак эмас. Вазиятни ўрганмоқдамиз, аммо янги форвардни сафимиз қўшиб олиш бош мақсадимиз эмас.

Дибала кучайиб боришга ҳаракат қилмоқда. Унда тиззаси билан боғлиқ муаммолар бор. Ҳолатни ҳар куни кузатиб бормоқдамиз.

Жадвалдаги ўринга келсак, биз фақатгина ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз лозим. Барчаси ўзимизга боғлиқ. “Милан” ва “Интер” титулни хоҳламоқда, худди шу каби “Рома” ва “Наполи” ҳам. Демак, кураш охиригача давом этади”, дейди Пирло.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика