"Ювентус" ёзда ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи
27 мар 2022 18:20
Новости
"Ювентус" ёзда ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи
"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро Турин клубини тарк этиши мумкин.
"Calciomercato" хабарига кўра, Турин клуби 31 ёшли бразилиялик футболчини ёзда сотиб юбормоқчи. Футболчи билан шартнома 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган. Ҳозирча клуб бразилияликка харидор қидириш билан банд.
Ушбу мавсумда Сандро А Серияда 31 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии