"Ювентус" Скамаккага қизиқмоқда
29 апр 2023 12:13
Новости
Айни дамда Лондоннинг "Вест Хэм" клубида тўп тепаётган италиялик ҳужумчи Жанлука Скамакка Турин жамоасига ўтиш эҳтимоли мавжуд.
Бу маълумотни инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали тарқатди.
Журналистнинг сўзларига кўра, 24 ёшли футболчига А Сериянинг бир қанча топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. "Ювентус", "Интер" ва "Милан" Скамакка билан шартнома имзолашдан манфаатдор, бироқ ҳозирча ҳеч бир клуб унинг агентлари билан музокараларни бошламаган.
Жанлука ўтган ёзда "Сассуоло"дан "Вест Хэм"га ўтган эди. Жорий мавсумда у 27 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди.
Комментарии