"Ювентус" ўз ярим ҳимоячиси билан боғлиқ миш-мишларни рад этди
12 дек 2023 10:45
Новости
"Ювентус" ўз ярим ҳимоячиси билан боғлиқ миш-мишларни рад этди
Матиас Соуле мавсум охиригача "Фрозиноне"да ижарада қолади.
Италиянинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Матиас Соуленинг Англия Премьер-лигасига ўтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди, дея хабар берди Фабрицио Романо.
"Соуле "Фрозиноне"да июнгача ижарада қолади", – деди "кекса синьора" директори Жованни Манна.
20 ёшли Матиас Соуле жорий мавсум "Фрозиноне" сафида 14 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Соулега "Ньюкасл" қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии