"Ювентус" мухлисларига ажойиб трансфер тайёрламоқда
27 июл 2017 03:15
Новости
"Ювентус" мухлисларига ажойиб трансфер тайёрламоқда
"Ювентус" клуби бош директори Беппе Маротта жамоа яна бир трансфер устида иш олиб бораётганини тасдиқлади.
Мароттанинг сўзларига кўра, "Ювентус" "Лацио"га Кейта Бальде борасида расмий таклиф билан чиққан.
"Биз Бальдени сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилдик. Энди эса "Лацио"ни жавобини кутяпмиз", - дейди Беппе Маротта.
Эслатиб ўтамиз, Кейта Бальденинг "Лацио" билан тузган амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади.
Сенегаллик 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Кейта Бальде ўтган мавсумда "Лацио" сафида 31 ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 16 бор ишғол этишга муваффақ бўлган. Шунингдек, Бальде жамоадошларининг бешта голига ассистентлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии