“Ювентус” футболчиси АҚШда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
19 дек 2020 08:59
Новости
“Ювентус” футболчиси АҚШда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Уэстон Маккенни шахсий совринга эга чиқди.
“Ювентус” сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган Уэстон Маккенни АҚШда 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 22 ёшли футболчи бу совринга фаолиятида илк бор эга чиқди.
Маккеннининг трансфер ҳуқуқи “Шальке-04”га тегишли. Жорий мавсум футболчи “Юве” сафида 13 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Комментарии