RU

Последние новости

00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  51 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  36 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

Моратанинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Ювентус"га ғалабани тақдим этди Новости

Моратанинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Ювентус"га ғалабани тақдим этди

Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасидаги "Ювентус" – "Ференцварош" учрашуви якунланди.

Ювентус Италия – Ференцварош Венгрия 2:1

"Альянц Стэдиу"

Голлар: 0:1 – 19 Узуни, 1:1 – 35 Роналду, 2:1 – 90 Мората.

Ювентус – Шченсны, де Лигт, Данило, Алекс Сандро, Бентанкур (Рабьо, 83), Куадрадо, Артур (Рэмзи, 83), Маккенни (Кулусевски, 62), Бернардески (Кьеза, 62), Роналду, Дибала (Мората, 62).

Ференцварош – Дибус, Фримпонг, Двали, Блажич, Хайстер, Нген (Боли, 70), Шигер (Лаидуни, 75), Зубков (Изаэл, 70), Сомалиа, Узуни, Ловренчич (Ботка, 75).

Огоҳлантириш: Шигер (67), Данило (80), Кьеза (90).



ЯНГИШЛАШ


Учрашув якунланди

90+2. ГОООООООООЛ. Мората сўнгги дақиқаларда жамоасига муҳим голни тақдим этди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

85. Учрашувнинг асосий вақти якунланишига беш дақиқа қолмоқда. «Ювентус» ҳужум қилишда давом этмоқда, меҳмонлар эса яхши ҳимояланмоқда

83. Ўзгариш: Рэмзи ва Рабьо майдонга тушди. Бентанкур ва Артур майдондан олинди

82.ЗАРБААААА. Бентанкурнинг ажойиб зарбасини и Дибус қайтариб юборди

80. Огоҳлантириш. Данило қўполлик ишлатди ва ҳакамнинг қароридан норози бўлди. Ҳакам эса бразилиялик футболчига сариқ карточка кўрсатди

76. ЗАРБАААААА. Мората яхши имкониятга чиқиб борди ва кучли зарба йўллади, бироқ тўп устунга тегиб майдон ташқарига чиқиб кетди

75. Ўзгариш: "Ференцварош" сафида навбатдаги ўзгаришлар. Давид Шигер ва Герге Ловренчич майдони тарк этди. Қолган дақиқаларда Эндре Ботка ва Аисса Лаидуни ҳаракат қилишади.

70. Ўзгариш: Александр Зубков ва Токмак Нгуен майдони тарк этди. Уларнинг ўринга Франк Боли ва Исаэл майдонда ҳаракат қилади

69. Роналду яхши имкониятга чиқиб борди, бироқ португалиялик тўпни йўқотиб қўйди

67. Огоҳлантириш. Давид Шигер учрашувдаги илк сариқ карточани олди

62. Ўзгариш: Мезбонлар бош мураббийи майдонга бирданига учта янги футболчиларни туширмоқда. Федерико Кьеза, Уэстон Маккенни ва Альваро Мората майдонга тушмоқда. Улар Пауло Дибала, Деян Кулусевски ва Федерико Бернардескини алиштиришмоқда

60. УХХХХХ. Қандай вазият. Бернардески кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ тўпни Дибус қайтарди!

58. ЗАРБАА. Дибала жарима майдончасининг ичига кирмасдан зарба йўллади, аммо зарба жуда кучсиз

56. Дибала бурчак зарбасини амалга оширди, тўпга биринчи бўлиб Бентанкур боши билан зарба йўллади, лекин тўп анча нонаиқ

54. ЗАРБА. Роналду 30 метрдан жарима зарбасини амалга оширди, бироқ тўп жонли девордан ўтмади.

49. ЗАРБАА. Бернардески жарима майдончасининг ичида кучли зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячиларга тегди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Дастлабки 45 дақиқаликдан сўнг ҳисоб 1:1

Ҳакам биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди

45. Офсайд, офсайд. «Ювентус» футболчилари бугун жуда кўп бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишмоқда...

43. Ҳисобни тенглаштириб олган Турин жамоаси босими оширмоқда

40. ЗАРБАААА!!! Бернардески чамаси 25 метрдан кучли зарба йўллади, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади

37. ЗАРБААААЛАР!!! «Ференцварош» футболчилари дарвозаларидан тўп олиб чиққанларидан сўнг, икки марта мезболар дарвозасига кучли зарба йўллашди, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни бурчакка чиқариб юборди

Бир дақиқа аввал Роналдунинг голи офсайд сабабли ҳисобга олинмаганди. Бу сафар эса 35 ёшли футболчи жарима майдончасига кирмасдан кучли зарба йўллади ва меҳмонлар дарвозабонини ожиз қолдирди.

35. ГОООООООЛ. Роналду....

33. ГООООООООЛ. Роналду ҳисобни тенглаштирди. Бироқ португалиялик юлдуз офсайд ҳолатида қолиб кетди

30. Хавфли зарба!! Куадрадо Артурни тўп билан таъминлади, бироқ бразилияликнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

29. ЗАРБАААА. Данило бурчакдан узатилган тўпни боши билан зарба йўллади, бироқ тўп тўғри меҳмонлар дарвозабонининг қўлига келди.

26. ЗАРБААА. Зубков узоқдан кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб бурчакка чиқиб кетди. Меҳмонлар навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди.

25. «Ювентус» футболчилари меҳмонлар жарима майдончаси атрофида тўпни ҳаракатлантиришмоқда, бироқ сўнгги нуқтани қўядиган футболчи ҳозирча туринликлар сафида топилмаябти

Венгрияликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Нгуен ҳимоячилардан қочиб, тўпни Узунига етказиб берди, Мюрто эса ҳисобни очди.

19. ГООООООЛ. Мюрто Узуни ҳисобни очди

15. УХХХХХХХ. Дибала қанотдан узатилган тўпга оёғини қўйди Дибусдан ажойиб сейф

7. Куадрадо яхши узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни жарима майдончасидан чиқариб юборишди

1. ЗАРБАААА. Меҳмонлар футболчиси Токмак яхши зарба йўллади, бироқ Войцех ўз ўрнида

Учрашув бошланди

Учрашув соатб 01:00 да бошланади


Ювентус

Криштиану Роналду - 35', Альваро Мората - 90'

Лига Чемпионов - группа G . Тур 4

25/11/2020, 00:00

1
:
2
Завершен

Ференцварош

Мюрто Узуни - 19'

Стадион: Allianz Stadium, 0 зрителей

Главный судья: Daniel Siebert

45'
90'
35'  Криштиану Роналду
35'  Хуан Куадрадо
62'  Пауло Дибала (Альваро Мората)
62'  Федерико Бернардески (Федерико Кьеза)
62'  Уэстон Маккенни (Деян Кулусевски)
80'  Данило
82'  Артур (Аарон Рэмзи)
83'  Родриго Бентанкур (Адриен Рабьо)
90'  Альваро Мората
90'  Хуан Куадрадо
90'  Федерико Кьеза
19'  Мюрто Узуни
19'  Токмак Нгуен
67'  Давид Шигер
70'  Александр Зубков (Исаэл)
70'  Токмак Нгуен (Франк Боли)
75'  Герге Ловренчич (Эндре Ботка)
75'  Давид Шигер (Аисса Лаидуни)

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика