"Ювентус" Дибала, Артур ва Маккеннини жамоа ўйинларидан четлатиши мумкин
01 апр 2021 21:35
Новости
"Ювентус" Дибала, Артур ва Маккеннини жамоа ўйинларидан четлатиши мумкин
Туринликлар раҳбарияти коронавирус билан боғлиқ чекловларга амал қилмагани учун 3 футболчига жиддий чора кўрмоқчи.
20 киши қатнашган тунги базмга ярим ҳимоячилар Уэстон Маккенни ва Артур, шунингдек, ҳужумчи Пауло Дибала ташриф буюрган. Кеча Маккеннига тегишли бўлган виллада бўлиб ўтган.
“Ювентус” раҳбарияти ушбу воқеадан жуда ғазабланган. Клуб уч футболчини жамоа ўйинларидан четлатиши мумкин. Улар 3 апрелдаги “Торино”га қарши дербини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Артур лазаретдалиги туфайли бўлажак баҳсда қатнашмаслиги аниқ эди. Дибала эса 2 ойлик жароҳатидан сўнг, “Юве” қайдномасига қайтиши кутилганди.
Комментарии