RU

Последние новости

00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  0 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  7 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  2 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  2 23:06Хаби Алонсо, де ла Фуэнте, Анчелотти — France Football талқини бўйича йил мураббийи ким бўлади?  4 22:48"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди  0 22:32Ямаль, Гюлер, Гарначо — France Football йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 22:20Осимхен расман ижара асосида турк клуби ўтди. "Наполи" футболчини бепулга ижарага берди, аммо...  1 21:47Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради  1 21:18Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган?  6 20:49Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйиндан олдинги расмий машғулоти  1 20:10Ўзбекистон МТЖнинг КХДРга қарши ўйиндан олдинги аъло кайфиятда ўтган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:42ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ КХДРга қарши оқ либосда ўйнайди  5 19:04Одилжон Ҳамробеков: "Ушбу учрашувлар қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини барча тушуниб турибди"  4

"Ювентус" дербини бой берди, "Милан" яна қоқилди ва бошқа учрашувлар — А Серия 29-тури қандай ўтди? Новости

"Ювентус" дербини бой берди, "Милан" яна қоқилди ва бошқа учрашувлар — А Серия 29-тури қандай ўтди?

Италия чемпионати 29-турида муросасиз учрашувлар билан бирга, кутилмаган натижалар ҳам етарли бўлди.

"Торино" "Ювентус"ни тўхтатди 

"Кекса синьора" ўйинни анча фаол бошлади ва тўпни Кьезадан қабул қилган Мората бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Сиригу масофани қисқартириб, испанияликнинг зарбасини қайтаришни уддалади. Бироз ўтиб Кьеза - Мората жуфтлиги яна иш берди, девор услубида ўйнаб, Федерико дарвозани ишғол қилди. Бундай стартдан кейин ўйин тинчиб қолгани янада ғалати туюлди. Бироқ уни "буқалар" жонлантиришди. Мондрагора тўпни жарима майдонига йўллади, Шенсни тўпни ушлаб қололмади ва Санарабия боши билан ҳисобни тенглаштирди. Шу паллада бироинчи бўлимдаги қизиқ воқеалар якунланди. "Ювентус"нинг ҳужумдаги иши юришмас, "Торино" эса сабр билан ўз имкониятини кутарди.

Ўша имконият иккинчи бўлим бошидаёқ бўлди. Амалдаги чемпионнинг ярим ҳимояси Санарабияни ёлғиз қолдирди, у эса олдинга ўтди ва кучсиз зарба берди, лекин Шенси тўпни қайтаришни уддалай олмади. Шундан кейингина "Ювентус" олдинга бориш, ҳужумга ўтиш кераклигини эслаб қолди. Роналду боши билан ажойиб зарба берди, лекин Сиригу тўсин остига кетаётган тўпни қайтаришни уддалади. 

Ҳаводан узатмалар меҳмонларнинг асосий қуролига айланди ва шундай усулда гол уришди. Бернардескининг узатмаси, Артур тўпни Криштианога тўғрилаб берди ва португалиялик барибир ниятига етди. Сўнгги дақиқалар эса ўта қизиқарли бўлди. Бентанкур узоқ масофадан устунни пойлаган бўлса, кейинроқ Верди жарима зарбаси билан ғалабани "буқалар"га олиб бериши мумкин эди, аммо бу сафар Шенсни панд бермади. Ҳар икки жамоа ғалаба қозониши мумкин бўлган ёрқин учрашув.


"Аталанта" бу сафар "Удинезе"ни таслим қилди

"Бергамоликлар" кўп ҳам бундай тактик схемадан фойдаланаверишмайди. Муриэль ҳам, Сапата ҳам бир вақтда майдонда ҳаракат қилиши ҳам кўп учрайдиган ҳолатларданмас. Илк дақиқалар пассив ўйин гувоҳи бўлган бўлсакда, секин аста мезбонлар маҳоратларини кўрсата олишди. Пессина тўпни Сапатага узатадигандек турган ҳолда, уни Муриэлга йўллади, Луис эса биргина ҳаракат билан собиқ жамоасини хафа қилди. "Аталанта" босимни давом эттирди, Сапата ҳам тез-тез рақиб ҳимоячиларини ташвишга соларди. Вазиятлардан бирида Малиновский кучли зарба йўллади. Тайм сўнгига яқин айнан Руслан чиройли ҳаракат билан тўпни Муриэлга етказди, ҳужумчи ўз ўрнида Муссони алдаб ўтди ва тўпни бўш қолган дарвозага йўллади. Бу гол мезбонлар енгил нафас олишини таъминлади. 45-дақиқада Молина қанотдан ўтиб, қулайроқ вазиятда турган Роберто Перейрани кўрди ва у биргина уриниш билан тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. 

Танаффусдан кейин "Аталанта" босимни, прессингни давом эттирди. Унга қарши туриш осон эмасди, ундан ҳам қийинроғи кескин узатмалар. Малиновский 2 ҳимоячини доғда қолдирадиган узатмасидан кейин Сапата биринчи ҳаракатда тўпни ўзига бўйсундирди, кейингиси билан эса дарвоза тўрига йўллади. Умуман олганда Луиджи Готти чиндан курашувчан жамоа шакллантира олгани намоён бўлди. Молина яна бир бор қанотдаги рақибларини "қуруқ қўл билан" қолдирди ҳамда жарима майдончасидаги Йенсен меҳмонларнинг иккинчи голига муаллиф бўлди. Бунга Гасперини ўйинчилар алмаштириш билан муносабат билдирди ва тезлик олган "Удинезе" "тўхташга мажбур бўлди". Мезбонлар яна гол уриши мумкин эди, аммо Иличич қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмади. Якунда "Аталанта" ғалабани сақлаб қолди, "Удинезе" эса яхши ўйин намойиш қилган бўлсада, Бергамо жамоасига кучи етмади.  


"Милан" қоқилди

"Милан" илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олиши кутилганди, аммо амалда ўйин стартида меҳмонлар яхшироқ ҳаракат қилишди. Доннарумма бир неча бор жамоасини хавфли вазиятларда қутқариб қолди. Айниқса ўзининг ўнг қанотида фаол бўлган Кандреванинг зарбаси хавфли чиққанди. Антонио нафақат ўзи зарба берарди, балки шериклари учун ҳам вазият яратарди. Айнан унинг ижросидаги жарима зарбасидан кейин Торнсбининг зарбаси голга айланишига фақатгина "Милан" сардори йўл қўймади. "Қизил-қоралар" эса биринчи бўлимда ҳужумда деярли ҳеч нима қила олмади.

Иккинчи бўлим бошлангандан 10 дақиқа ўтиб, Доннарумма дарвозадан чиқишда хатога йўл қўйди ва Квальярелла бундан унумли фойдаланди. Умумий олганда "Сампдория" хавфлироқ ва тартиблироқ ҳаракат қилиб, голга яқинроқ эди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, "Милан" бахтига Адриен Силва қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан кейингина "россонери" фаоллашди. Таркибда айниқса Хауге фаоллиги билан ажралиб турарди. Ёш норвегиялик иқтидор соҳиби ўзи ҳам зарба берарди ва шерикларини ҳам қулай нуқтага чиқарарди. Тақдирнинг ишини қарангки, ўйин асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганда Кессиэдан тўпни қабул қилгач, Хауге жарима майдончасида икки рақибини доғда қолдириб, тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига айланма зарба билан жойлаб қўйди. Қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларда "Милан" ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо Аудеро Чалханоглунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини қайтаришни уддалади. Якунда Пиоли шогирдларини у қадар хурсанд қилмаган дуранг натижа қайд этилди. 


"Интер" минимал ҳисобда зафар қучди

"Болонья"га қарши баҳсда Конте жамоаси асосий рақиблари очко йўқотганини билган ҳолда майдонга тушарди. Бу уларга қўшимча куч, иштиёқ берадигандек туюларди, аммо амалда "Интер" жуда оғир ҳаракат қиларди. Жарима зарбасидан Эриксен яхши зарба берди, аммо ёш посбон Равелья тўпни қайтаришни уддалади. Қайсидир дақиқаларга келиб, ўйин ўта сокин руҳда ўтарди. Тинчликни "Интер"нинг кескин ҳужуми "бузиб юборди": Янг ва Бастони ўрин алмашиб олишди ва Лукакуга узатмани қанот вакили эмас, марказий ҳимоячи амалга оширди. Ромелу боши билан кучли зарба йўллади, кейин "оломон" ичида тўпни дарвоза тўрига кирита олди. "Болонья" охирги дақиқаларда хатто қарши ҳужумга ҳам ўтди. Ханданович Шоттеннинг зарбасидан кейин тўпни тўсин устидан ўтказиб юборди.


Иккинчи бўлим аввалида жамоалар хавфли вазиятлар билан "алмашишди". Аввалига Орсолини жарима майдони ичида зарба бериш учун имкон топди, лекин унга аниқлик етишмади, кейин Лаутаро узоқ масофадан дарвоза устунини текшириб кўрди. Умуман олганда аниқ ҳаракатлар, хавфли вазиятлардан самарасиз уринишлар кўпроқ эди. "Интер" эса ўзгартиришдан кейин ҳам "россоблу" дарвозаси олдида айтарли вазият яратолмасди ва ўйин тугашини кутиб ҳаракат қиларди. Натижада, Конте жамоаси чемпионлик ўйинини намойиш қила олмаган бўлсада, чемпионлик йўлида муҳим очколарни қўлга киритди. Ўйин қандай бўлса ҳам "Милан" билан орадаги фарқ ошаётганини таъкидламасликнинг иложи йўқ.

Шунингдек, "Сассуоло" - "Рома", "Женоа" - "Фиорентина" муроса кўчасини танлашди, "Лацио" эса "Специя"ни енгди.

Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика