"Ювентус" дарвозабони Гильерменинг хатоси сабабини тушунтирди
07 ноя 2019 13:12
Новости
"Ювентус" дарвозабони Гильерменинг хатоси сабабини тушунтирди
"Ювентус" дарвозабони Войцех Шесни ЕЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" (Москва)га қарши ўйиндан сўнг рақиб посбони ҳақида гапирди.
Ўйиннинг 4-дақиқасида Криштиану Роналду жарима зарбасини тепиш имкониятига эга бўлди. Португалиялик футболчининг зарбасидан сўнг "Локомотив" дарвозабони Гильерме оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборди. Якунда эса тўпни Аарон Рэмзи дарвозага киритди.
"Ювентус" учун ҳаммаси яхши тугади. "Локомотив" жуда ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Дуранг ўйин учун адолатли ҳисоб бўлар эди. Асосийси, бугун Криховяк менга гол ура олмади.
Гильерменинг хатоси? Яхшиямки бу ҳол мен билан эмас, у билан содир бўлди. Ёмғир сабаб майдон майсаси ҳўл бўлган эди. Тўпни ушлаб олиш бўйича мен ҳам қийинчиликка учрадим", - дейди Шесни.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии