"Ювентус" Акьеме билан шартнома имзоламоқчи эди, "Барса" эса рад этди
04 авг 2020 14:30
Новости
"Ювентус" Акьеме билан шартнома имзоламоқчи эди, "Барса" эса рад этди
"Барселона Б" чап қанот ҳимоячиси Серхио Акьеме ёзда "Ювентус"га ўтиши мумкин эди.
Туринликлар хавбек Артур бўйича бўлган музокараларда 22 ёшли испаниялик футболчи бўйича таклиф берган, аммо каталонияликлар бунга рад жавобини берди.
Ўйинчига шунингдек "Гранада", "Эйбар", "Вальядолид" клублари ҳам қизиқиш мавжуд.
Акьеменинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Комментарии