RU

Последние новости

08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  0 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  158 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2

Юрий Лукин: Ноқулай об-ҳаво ҳам футболчилар иштиёқини сўндира олмади Новости

Юрий Лукин: Ноқулай об-ҳаво ҳам футболчилар иштиёқини сўндира олмади

"Қизилқум" — "Андижон" баҳсидан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикри билан қизиқдик.
Юрий Лукин, "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи:

— Ўйин олдидан рақибимизни жиддий ўрганишга ҳаракат қилдик. "Андижон" футболчиларининг дастлабки турда имкониятни бой берган бўлса-да, "Пахтакор"га қарши қандай ўйнаганликларидан хабаримиз бор эди. Шу боис, уларга қарши жанговор таркибни майдонга туширдик. Бутун учрашув давомида кўпроқ тўпни назорат қилишга, хавфли вазиятлар содир этишга ҳаракат қилдик. Аммо қулай вазиятларни голга айлантиришлари учун  ноқулай об-ҳаво ҳамда майдоннинг бугунги ҳолати жиддий таъсир қилди. Аммо бу йигитларимиз иштиёқини сўндира олмадим. Бизни бутун ўйин давомида олқишлаб, қўллаб қувватлаган мухлисларимиз ҳурмати учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман.

— Олдинда иккита жиддий учрашув кутиб турибди. Аввалига Тошкентда "Пахтакор", кейин эса Фарғонада "Нефтчи" жамоаси билан ўйнаймиз. Бугунги шароитда футболчиларнинг жароҳат олиши ҳеч гап эмас эди. Хайриятки, ўйин жамоамиз учун хайрли якунланди. Энди бор эътиборни олдиндаги ўйинларга пухта ҳозирлик кўришга қаратамиз.

Азамат Абдураимов, "Андижон" жамоаси бош мураббийи:

— Ўз майдонимизда "Пахтакор" билан ўтган ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак-да, йигитларни "Қизилқум" жамоасига қарши учрашувга жиддий тайёрлагандик. Бугун футболчиларимиз майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Фақат майдон ҳолатининг яхши эмаслиги чиройли ва томошабоп ўйин намойиш этишимизга йўл қўймади. Бунақа об-ҳавода ҳар доим ҳам ўзинг кутган натижани қайд қилиш, ўйлаган режаларингни амалга ошириш амримаҳол. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳаёт давом этмоқда. Барча эътиборни олдиндаги учрашувларда бой берилган очколар ўрнини қоплашга қаратамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика