RU

Последние новости

13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  0 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  4 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  21 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3

Юрий Лукин: "Бугунги ғалаба Шевченконинг туғилган кунига совға бўлди" Новости

Юрий Лукин: "Бугунги ғалаба Шевченконинг туғилган кунига совға бўлди"

"Қизилқум" — "Шўртан" жамоалари баҳсидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Юрий Лукин ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
— Бугун ҳаво жуда иссиқ эди, — деди Юрий Павлович. — Бу эса ҳар икки жамоа аъзоларининг майдонда фаолроқ ва тезкор ўйин намойиш қилишига жиддий таъсир қилди. Ғалаба учун йигитларга раҳмат! Мухлисларимизни кайфиятини кўтара олганимиздан хурсандман.

Афсуски, қўлга киритилган охирги уч учрашувда ҳам биринчи бўлиб рақибларимиз ҳисобни очишди. Жамоамиз аъзолари бундан тушкунликка тушмай ўзларида ғалабага куч топа олганликлари кишига руҳ бағишлайди. Қолаверса, "Шўртан" таркибида бир қатор тажрибали ўйинчиларга эга, мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан саналади. Рақибимизни пухта ўрганганимиз ва тўғри тактика танлаганимиз эвазига муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Бугун Вячеслав Шевченконинг туғилган куни! Бетоблиги туфайли у Муборакда майдонга тушмаганди. Шу боис, унинг кайфиятини кўтариш учун Шевченкога майдонга тушишига имконият бергандик. Жамоадошлари бугунги ғалабани Славанинг туғилган кунига совға сифатида тақдим қилдилар.

Кейинги турда Тошкентга сафар қиламиз. 6 июнда "Локомотив"га қарши бўладиган  ўйинда ҳам мухлисларимизни албатта қувонтиришга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика