RU

Последние новости

14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  1 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  10 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  7 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1

Юрген Клопп: "Лестер" – "Ливерпуль" учун жиддий хатар" Новости

Юрген Клопп: "Лестер" – "Ливерпуль" учун жиддий хатар"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 24-турида "Лестер"га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди

"Лестер"га етакчиларга қарши ўйнаш ёқади. Уларнинг қарши ҳужумга мослашган ўйини аввалгидек кучли эмас. Аммо, биз учун жуда ҳам жиддий хатар юзага келтириши мумкин. Бу ажойиб жамоа ва улар ҳозир турнир жадвалидаги ўринларидан қониқишмаяпти. 2 йил олдин АПЛдаги 9-ўрин улар учун жуда ишониб бўлмас натижа ҳисобланарди. Бироқ, Англия чемпионатида зафар қучишгани ва Чемпионлар лигасида иштирок этишганидан кейин бу клуб учун яхши натижа бўлмай қолди.

Улар клубга яхши миқдордаги сармоя киритишгани кўриниб турибди. Ҳақиқатдан ҳам яхши таркиб йиғилган. Бунга майдон марказидаги футболчилар, ҳимоячилар, ҳужумдаги иқтидорлар ва АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири Жейми Вардини мисол қилиб айтиш мумкин. Бу катта хатар дегани.

"Ливерпуль"га осон бўлмайди. Жуда яхши ўйнаш ва ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун футболчилардан рақиб жамоани сиқувга олиш талаб этилади", – дея Клоппнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика