Юпп Хайнкес: “Де Брюйне айни пайтда Европанинг энг яхши футболчиси”
16 янв 2018 01:19
Новости
Юпп Хайнкес: “Де Брюйне айни пайтда Европанинг энг яхши футболчиси”
“Бавария” бош мураббийи Юпп Хайнкес ўз жамоаси сафида “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнени кўриш истагида эканлигини маълум қилди.
Жорий мавсумда бельгиялик хавбек ўзининг ажойиб ўйинлари билан кўпчилик мутахассисларнинг диққат эътиборини қарата олди.
“Бир нарсани аниқ айта оламан, айни пайтда Кевин Де Брюйне Европанинг энг яхши футболчиси. Бундай иқтидор эгасини ўз жамоамда кўришдан бағоятда хурсанд бўлардим”, — деди Хайнкес.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси жорий мавсум АПЛда 23та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол киритди ва 10та голга ассистентлик қилди.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии