RU

Последние новости

17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   0 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  1 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0

"Юнайтед" Шоуни январгача йўқотди Новости

"Юнайтед" Шоуни январгача йўқотди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу "Арсенал"га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли 2014 йилда бошқа майдонга туша олмайди.
19 ёшли англиялик футболчи "Эмирейтс"ни оёғига қўйилган махсус мослама ёрдамида тарк этди. Дастлабки хулосаларга кўра футболчи 3 ҳафтача майдонга туша олмаслиги керак эди.

Бироқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг Шоунинг жароҳати жиддий экани маълум бўлди. The Telegraph нашрининг хабарига кўра, футболчи бир ярим ой майдонга туша олмайди.

Люкнинг жароҳати Луи Ван Гал учун ҳақиқий бош оғриғига сабаб бўлди. Биринчидан Англияда "боксинг дей" бошланмоқда, иккинчидан Шоунинг ўрнида ўйнай оладиган ҳимоячи йўқ.

Чап қанотда ўйнаши мумкин бўлган Дейли Блинд ҳам жароҳат олган. Маркос Рохо, Фил Жонс ва Жонни Эванс каби ҳимоячилар ҳам жароҳатларини даволашмоқда.

"Арсенал" билан баҳсда Шоу мажбуран майдонни тарк этгач унинг ўрнида ярим ҳимоячи Эшли Янг ўйнади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика