RU

Последние новости

11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6

Юлдуз Шодиева: "Эркаклар футболига қаратилаётган эътиборнинг ўн фоизи аёллар футболига қаратилса жуда ҳам катта ўзгаришлар бўлар эди" Новости

Юлдуз Шодиева: "Эркаклар футболига қаратилаётган эътиборнинг ўн фоизи аёллар футболига қаратилса жуда ҳам катта ўзгаришлар бўлар эди"

Айни вақтда футбол бўйича Суперлига учрашувлари қизғин паллага кириб бормоқда.

Ушбу мусобақа билан паралел тарзда аёллар футболида ҳам Олий лига учрашувлари ҳам кутилмаган натижалар билан давом эттирилмоқда. Бугунги суҳбатдошимиз айнан аёллар футболида яни Олий лигада Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Юлдуз Шодиева бўлади.

- Дастлаб футболга кириб келишингиз ҳақида қисқача...

- Тўғрисини айтганда футболга тасодиф орқали кириб келганман. Аслида футболни кўпчилик футболчиларга ўхшаб ёқтириб қолмаганман. Бир куни дугонам билан стадион ёнидан саёҳат қила туриб, кўзимиз майдонда машғулот ўтказаётган қизларга тушди ва дугонам билан ушбу вазиятни диққатлик билан кўзатдик. Машғулот тугагандан кейин иккаламизда ҳам футбол машғулотларига келиш фикри ўйғонди. Эртасига биз стадионга машғулотга қатнашиш учун ташриф буюрдик ва айнан ўша кундан бошлаб мен яшил майдондаман. Юқорида айтганимдек бошида футбол ёқмаган. Ҳозирда эса хаётимнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб қолган.

- Юлдуз тақдир тақазоси билан хаётингизнинг ажралмас бўлагига айланган футболни тарк этиш тўғри келса қандай йўл тутасиз?

- Тўғри қиз болага футболда умрбод қолиш қийин. Аммо иложи борича майдонда қоламан. Ҳеч бўлмаганда мураббий сифатида мени кўришингиз мумкин. 

- Юлдуз энди майдонга қайтамиз ва жиддий саволларни қабул қиласиз. Айни вақтга келиб “Сўғдина” аёллар жамоаси Олий лигада совринли ўринлар учун кураш олиб бора оладими?. Ўша лидерлар “Севинч”, “Бунёдкор” ва шулари қаторидаги жамоаларга қаршилик кўрсатишга куч етадими?

- Биласизми? Ҳар бир жамоада мавсум бошида мақсад бўлади ва мана шу мақсад сари хар қандай тўсиқни енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Ўша мақсади учун тинмасдан машғулотлар ўтказади. Бизнинг жамоамизда ҳам ана шундай мақсад бор. Биз мақсадимизга эришишимиз учун сиз айтган “лидерлар” га етарлича қаршилик кўрсатамиз деб ўйлайман. Бунга кучимиз ҳам салоҳиятимиз ҳам етади.



- Биламизки, “Сўғдиёна” жамоасига шу мавсумдан ивуарлик легионер футболчи келиб қўшилди. Ушбу футболчи билан чиқишиб кетдингизларми?

- Периале Росачерне билан биз жудаям иноқмиз. У инглиз тилини жуда яхши билади ва биз билан муоммосиз суҳбатлаша олади. Қолаверса унинг машғулотлардаги ҳаракатлари бизга ёқмоқда. Тўғри хозирда у майдонда кўриниш бермаяпти. Лекин ишонаманки жамоамизга унинг кўп фойдаси тегади.

- Ҳозирда сизнингча аёллар футболидаги темпнинг паслиги нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Бизда асосий камчилик нима?.

- Менимча аёллар футболга эьтибор кам бўлмоқда. Биласизми? Кўпчилик жамоалар ҳаттоки ўз базаларига эгамас. Стадионлар аҳволини эса гапирмаса ҳам бўлади. Яна бир томони шундаки айрим жамоалар ўйин кунига 10 ёки 5 кун қолганида йиғилиб машғулот ўтказади ва майдонга тушиб келади. Бундай шароитда қайси бир жамоа натижага эришади. Агарда эркаклар футболига қаратилётган эьтиборнинг 10 % бўлса ҳам бизга қаратилса жудаям катта ўзгаришлар бўлади. Бу менинг фикрим, яна ҳам билмадим.

- Шу қаторда аёллар футболидаги ютуқларимиз ҳақида ҳам қисқача...

- Тўғри айтасиз фақат камчиликларни эмас ютуқларимизни хам айтиб ўтишимиз керак. Масалан 2005 йилда терма жамоамиз мини футбол бўйича Осиё ўйинларида 1 ўринни олди. 2019 йилда эса 23 ёшли қизларимиздан иборат термамиз CAFA CUP мусобақасида тенгсиз бўлгани менимча мамлакатимиз футболи минтақада олдинги ўринларда эканлиги ва аёллар футболидаги кўплаб ютуқларга яққол мисол бўла олади.



- Сиз учун қизиқ савол. Бир неча ой илгари футболда қизиқ бир қарор чиқди. Яни аёллар, эркаклар футбол учрашувларида жамоа аъзоси сифатида майдонда ҳаракат қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Мана шу маълумотга фикрингиз қандай?

- Мени фикрим бўйича эркаклар футболида аёлларнинг тўп тепиши ва эркаклар футболининг темпига хамда шиддатига бардош беришига фақатгина Франция, Япония ва шунга ўхшаган аёллар футболидаги “фаворит” давлат футболчи қизларининг кучи етса керак. Бизда буни хатто тушда ҳам орзу қилишмаса бўлади.

- Юлдуз ажойиб суҳбат учун миннатдорчилик билдирамиз. Мухлисларга тилакларингиз...

- Сизларга ҳам раҳмат айтамиз. Эътибордалигимиздан хурсандмиз. Аёллар футболида ҳам темп юқорилаётганлигини ва шиддат ошаётганлигини мухлисларга таъкидлаб ўтган бўлардим. Мамлакатимиздаги падемия даврида уйқу нималигини дам олиш нималигини билмай келаётган шифокорларга эса рахмат айтган бўлардим. Мухлисларга эса улардан омад асло тарк этмаслигини тилаб қоламан.

Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика