RU

Последние новости

11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  1 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  4 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  19 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  12 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  18 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  7 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  7 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  4

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин" Новости

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин"

Гонконг терма жамоаси ҳимоячиси Ю Тзе Нам жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

25 ёшли ўйинчининг айтишича, Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга ўхшаб кетади.

"Ўзбекистон Осиё минтақасида юқори савиядаги жамоа ва бу борада Эронга яқин ҳисобланади. Биз энг катта тузатиш киритишимиз ва кўпроқ урғу беришимиз керак бўлган жиҳат прессинг саналади.

Рақибимиз Осиё Кубогида тўртта ҳимоячи билан ўйнади, бироқ сўнгги ўйинда 3-4-3 схемасида ҳаракат қилди. 

Биз ўтган ўйиндаги хатоларимизни тўғрилашимиз керак. Қолаверса, қарши ҳужумга ўтиш ва имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак.

Мақсадимиз очко қўлга киритиш, бироқ меҳмонда бу натижага эришиш жуда машаққатли бўлади. Умид қиламанки, биз юқори даражадаги прессингни муваффақиятли ташкил этамиз. Самарали вазиятлар ташкил этиш билан бир қаторда ҳимояда рақибга зарба бериш учун имкон бермаслигимиз керак", — деди гонгконглик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, терма жамоа бош мураббийи Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмаслигини таъкидлаганди.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
25 мар 12:25:16
BXZ BXZ
Битта дарвозабон битта хужумчи ва ту́ккизта химоячи бу́либ олишса керак Гонконг бу осон ракиб эмас Мтжимизга омад ку́прок узок позитциялардан хам зарба бериш керак.
   
25 мар 14:06:50
БЕК@
Ишқилиб шу Гонгконг биздан очко олиб кетмаса бўлгани. Мураббий у ёқда, ўйинчилар бу ёқда ҳозирдан ғалаба қозонгандек юрибди. Охири бахайр бўлсин, менсимаслик яхшимас.
   
25 мар 12:18:40
Buran Urazmatov
Ўн битта бўлиб ўзларинг жарима майдончаси ичига қамалиб олмасанглар бўлди. Футбол кўрайлик маза қилиб.
   
25 мар 11:59:22
Uzbekiston Uzbekiya
Xujum qilinglar prissing qilinglar xullas yaxshi uynanglar ximoyaga yotib olmanglar shunda bizni bollar xam yaxshi uynaydi xullas chiroyli uyin kuraylik
   
25 мар 11:59:02
Doktor D
омадинг ни бермасин
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика