RU

Последние новости

21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  0 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  5 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  10 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони Новости

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони

Бу йилги “Хоразм вилояти ҳаваскорлар футбол лигаси-2020”(2-лига) мусобақаси пандемия сабабли қисқа фурсатда ўтказилди.

Учрашувлар марказлашган ҳолда Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадиони ва Хоразм вилояти футбол маҳорати мактаби майдонида уюштирилди.

Мусобақанинг дастлабки босқичида 16 та жамоа “А” ва “В” гуруҳларига тақсимланган ҳолда бир даврали тизимда ўзаро куч синашишди. Босқич ўйинлари якунига кўра, ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Ушбу босқичда Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(директори Жамоладдин Абдуллаев)нинг “Ёшлик” жамоаси ва “Ҳазорасп”(Ҳазорасп тумани) жамоаси рўпара келди. Бу ўйинда “Ёшлик” футболчилари ғалаба қозонишди, 3:2. Иккинчи ўйинда “Хоразм U-18” жамоаси “Хива т.”(Хива тумани) жамоаси устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳал қилувчи ўйинлар “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ташкил этилди. Хусусан, учинчи ўрин учун кечган беллашувда “Ҳазорасп”лик футболчилар “Хива т.” жамоасини 7:1 ҳисобида енгишди. Финалда вилоят марказининг икки жамоаси “Ёшлик” ва “Хоразм U-18” жамоалари рўпара келди. Таркибига Рўзим Аҳмедов, Маркс Қурамбоев, Жамоладдин Машарипов сингари тажрибали футболчиларни, иқтидорли ёшларни жамлаган “Ёшлик” жамоаси рақибини йирик ҳисобда доғда қолдирди, 8:2. Шундай қилиб, “Ёшлик” жамоаси 2020 йилги Хоразм вилояти чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу жамоанинг муваффақиятининг яна бир жиҳати шундаки, унга нафақат Хоразм воҳасида, умуман, республикамиз футбол ихлосмандларига ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши танилган Вали Султонов устозлик қилмоқда.
“Ёшлик” жамоаси футболчилари биринчилик мобайнида рақиблари дарвозасини 49 марта ишғол қилишди. Шундан, Рўзим Аҳмедов – 14 та, Жамоладдин Машарипов-8 та, Шоҳруҳ Искандаров – 5 та, Маркс Қурамбоев, Жавлон Эгамов, Шоҳруҳ Ёқубов, Сирожиддин Хўжаев – 4 тадан, Сарвар Ҳажибоев – 2 та, Низомаддин Отаниёзов, Бобур Раҳимберганов, Бахтиёр Норбоев, Менглибой Жумабоев – 1 тадан гол муаллифи бўлишди. Рўзим Аҳмедов мусобақанинг тўпурари сифатида эътироф этилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими қатнашган Хоразм вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ф.Эрманов сўзга чиқиб, юртимизда спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталиб, совринли ўринларни эгаллаган жамоалар футболчиларини эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлади. Шундан сўнг, ғолиб ва совриндор жамоаларни вилоят ҳокимлигининг кубоги, дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши ўйинчилари ва бошқа иштирокчи жамоалар ҳам ҳокимлик томонидан муносиб рағбатлантирилди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика