RU

Последние новости

07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  2 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  5 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  11 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  11 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  7 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8

Ёшларимизни ғалаба билан қутлаймиз! Новости

Ёшларимизни ғалаба билан қутлаймиз!

Шу кунларда Янги Зеландияда ёшлар (U-20) ўртасида қизғин давом этаётган жаҳон чемпионати баҳсларини “Қизилқум” ПФК маъмурияти ва жамоа аъзолари ҳам катта ҳаяжон ва зўр қизиқиш билан кузатиб бормоқда.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг нимчорак финалда Австрия футболчилари устидан қозонган ғалабаси барча халқимиз қаторида навоийликларни ҳам беҳад хурсанд қилди. Қолаверса, учрашувда  ёшларимиз посбони, “Қизилқум” жамоаси дарвозабони Дилшод Ҳамроевнинг ишончли ўйинидан кўксимиз ғурурга тўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Қизилқум” ПФК раҳбарияти ва барча жамоа аъзолари Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган ёшларимизни муҳим ғалаба билан табриклайди. Ишонамизки, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси келгуси учрашувларда ҳам халқимиз ишончини оқлаб, миллионлаб мухлисларимизга олам-олам қувонч ҳадя этадилар. Ўзбекистон Сизлардан фақат ғалаба кутади!!!

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика