RU

Последние новости

20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  22 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  14 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

Ёшларимиздан “Оқ-тепа” дарвозасига жавобсиз учта гол Новости

Ёшларимиздан “Оқ-тепа” дарвозасига жавобсиз учта гол

Кеча 1995-96 йилларда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз “Жар” стадионининг қўшимча майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Биринчи лигадан олий лигага чиқишни кўзлаётган “Оқ-тепа”га қарши кечган баҳсда ёшлар терма жамоамиз йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Айтиш мумкинки, бу ўйинда “Оқ-тепа” ўзидан ҳеч нарса кўрсата олмади. Жамоанинг ўйини жуда қашшоқ чиқди.

Шунингдек, терма жамоамиз намойиш этган футболни ҳам зўр деб бўлмайди. Тўп узатишлардаги хатолар ниҳоятда кўп бора кўзга ташланди. Шунга қарамай, 3:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди.

Аввалига Элдор Шомуродов ҳисобни очди, кейин биринчи тайм охирларида Забихилло Ўринбоев ҳисобни 2:0га оширди. Иккинчи таймда эса Миржамол Қосимов пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Равшан Ҳайдаров бошқараётган жамоа бугун тунда Туркияга учиб кетади ва Истанбул шаҳрида 17-19 август кунлари Албания ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви. 13 август

Ўзбекистон (U-19) - “Оқ-тепа” - 3:0
Голлар: Э.Шомуродов, З.Ўринбоев, М.Қосимов (пенальти)

Ўзбекистон (U-19): Дилшод Ҳамроев, Достон Турсунов, Акром Комилов, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Фирдавс Абдусалимов, Жавоҳир Соҳибов.

Захирадан тушганлар: Сарвар Каримов, Рустам Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Сардор Азимов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Сиддиқов, Хуршид Ғиёсов, Иззатилла Абдуллаев, Элёр Мўйдинов, Аслиддин Абдиев, Андрей Сидоров, Шерзод Абдураимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика