RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  9 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Ёшларга эътибор берган "Мадрид" сиёсати иш беришни бошлади Новости

Ёшларга эътибор берган "Мадрид" сиёсати иш беришни бошлади

"Мадрид" ишонч билдирган ёш иқтидорлар нафақат майдонда, балки иқтисодий томондан ҳам фойда келтира бошлади.

"Қаймоқранглилар" клуб сиёсатини ўзгартириб, келажакда жаҳон футболи юлдузи бўлиши кутилаётган спортчиларни ёшлигидаёқ харид қилмоқда. Авваллари биз "Реал" жаҳон юлдузи бўлиб

улгурган, тайёр футболчиларни сотиб олаверишига ўргангандик. Охирги йилларда бу жиҳат ўзгарганини бошқа клуб мухлислари ҳам сезишгани бор гап.

"Мадрид" асосий таркибидаги 25 футболчини ҳисобга олмаганда, ижарага бериб юборилган 11 футболчи ва Рейньер (ҳали асосий таркибга жалб этилмаяпти)дан 11 нафари 20 ёш ёки ундан аввалроқ "Мадрид" футболчисига айланган. Умумий ҳисобда "Қироллик клуби" бу футболчилар учун 175,7 миллион евро сарфлаган. Бугунги кунда эса Transfermarkt маълумотларига таянадиган бўлсак, ўша футболчиларнинг умумий қиймати 355,5 миллионга тенг: агар "Мадрид" коронавирус туфайлими ё бошқа сабаб, бирданига шу футболчиларни расмий нархларида сотиб юборса 179,8 миллион евро соф фойда қолади. Ваҳоланки, вақтида "Реал" нима учун буткул нотаниш футболчига бунча маблағ сарфлаяпти деганлар ҳам бўлганди.

Ўша футболчилардан баъзилари, мисол учун Винисиус (45 миллион евро) ва Родриго (50 миллион евро)га "Мадрид" ҳозирнинг ўзида имконият бермоқда. Ҳа, улар доим ҳам бирга майдонга тушмаяпти, баъзан ўйин қайдномасига ҳам киритилмаяпти. Аммо нима бўлганда ҳам улар ишончни оқлай олмоқда ва яқин келажакда жаҳон футболи юлдузи бўлишига умид ҳамон бор. Буни уларнинг расмий нархи 50 миллион евролигича қолаётгани ҳам исботлайди.

Марко Асенсио, Эдегор ва Вальвердени алоҳида тилга олиш лозим: бу уч футболчи 3,5, 2,8 ва 5 миллион евро эвазига клубга келишган. Энди уларнинг трансфер нархи 40, 50 ва 60 млн туради: "Мадрид" бу футболчиларнинг сотувидан ортиқча қийинчиликларсиз 100 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Бу рақамлар янада кўпроқ бўлиши мумкин эди, лекин ёзда жиддий жароҳат олгани сабабли Асенсионинг нархи тушиб кетди. Transfermarkt маълумотига кўра, 2018 йил унинг трансфер қиймати 90 миллион евро эди.

Дани Себальос вақтида 15 миллион еврога сотиб олинганди, ҳозир у таҳминан 40 млн туради, текинга клубга келган Кубога 15 миллион бераман деган харидорлар бор. Қизиқарли бир факт, ҳозирча фаолияти кўнгилдагидек кетмаётган Вальехонинг ҳам нархи кўтарилган: у 5 миллион евро эвазига харид қилинган бўлса, ҳозирги нархи - 7,5 млн евро.

Албатта, трансфер нархи тушган футболчилар ҳам йўқ эмас. Рейньер Жезус 30 миллион еврога сотиб олинган, ҳозир эса - 25, "Манчестер Сити"дан келган Браим Диаснинг нархи ҳам салбий томонга ўзгарган 20-15. Улар ҳали жуда ёш ва келажаклари олдинда. Бразилиялик асосий жамоага ўтказилиши биланоқ нархи ҳам кўтарилади.

Дарвозабон Андрей Луниннинг трансфер қиймати ҳам кескин тушган, лекин у "Реал Овьедо"да ўзига кела бошлади ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. 

Клубнинг янги фалсафаси энди иш бера бошлагандек, аммо ҳали аниқ баҳо беришга эртадек. Футболчилар ўсиб бориши билан, яқин йиллар ичида "Мадрид" таркибининг нархи мунтазам равишда ошиб боради. Ҳар ҳолда ҳозирча барчаси яхши кетяпти. 


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика