RU

Последние новости

01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  10 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5

Ёшлар терма жамоаси (U-22) декабрда йиғилмайди Новости

Ёшлар терма жамоаси (U-22) декабрда йиғилмайди

Маълумки, 1991-92 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз келаси йилнинг январь ойида Уммонда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионатида иштирок этади.
11-26 январь оралиғида ўтказилган мазкур мусобақага тайёргарликни ёшларимиз 10 декабрдан бошлаши ҳақидаги хабарлар чиққанди. Лекин терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов декабрда ҳеч бир терма жамоанинг йиғин ўтказиш режаси йўқлигини маълум қилди:

“Интернетдаги хабарларни ўқиб ҳайрон бўлдим, - дейди Асқар Имомжонович. – Биз декабрь ойида ҳеч қанақа йиғин режалаштираётганимиз йўқ. Тўғри, Уммондаги Осиё чемпионати январь ойида ўтказилади, лекин шунда ҳам U-22 жамоасини декабрда йиғмоқчи эмасмиз. Ҳозирча режамиз қуйидагича: январнинг бошларида терма жамоа аъзолари БААга учиб кетишади ва ўша ерда 3-4та ўртоқлик баҳси ўтказиб, кейин Уммонга ўтишади”.

-   Бош мураббий масаласи ҳал этилдими?
-   Ҳозирча йўқ. Чунки декабрда барча ёшдаги терма жамоалар бош мураббийларининг ЎФФ билан тузган шартномаси якунига етади. Қачонки, мураббийлар билан янги шартнома имзолангач, U-22 жамоасини Осиё чемпионатига ким олиб боришини маълум қиламиз.
 
-   Маълумки, саралаш баҳсларида Алексей Евстафеев бош мураббийлик қилганди.
-   Аммо ҳозирча Евстафеевнинг жамоани мусобақага олиб бориши хусусида ҳеч нарса дея олмайман. Чунки унинг ҳам шартномаси декабрда тугайди. Ўйлайманки, 4-5 декабрь кунлари шу масалага ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, U-22 ёшлар терма жамоамиз Уммондаги қитъа биринчилигида “D” гуруҳида Хитой, Ироқ ва Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Ёшларимиз дастлабки ўйинни 12 январь куни Хитойга қарши ўтказишса, 14 январда Ироқ ва 16 январда С.Арабистони билан беллашишади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика