RU

Последние новости

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланмоқда  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  2 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  23 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  4 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  7

«Ёшлар» спорт мажмуаси — севимли маскан Новости

«Ёшлар» спорт мажмуаси — севимли маскан

Юртимизда жаҳон талабларига жавоб берадиган яна бир кўркам стадион барпо этилиб, фойдаланишга топширилганлигини аввалроқ хабар қилгандик.
Муҳтарам Президентимизнинг 2011 йил 19 январда қабул қилинган «2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида жойларда янги стадионлар қурилиши давом этиб келмоқда. Сўнгги йилларда олий лигамиз вакилларидан «Металлург», «Олмалиқ» жамоалари янги қуриб битказилган стадионларда уй учрашувларини қабул қилмоқда. Бундан ташқари, Наманган ва Жиззах вилоятларида ҳам янги ўйингоҳлар қуриш ишлари олиб борилмоқда ва яқин вақтлар ичида улар ҳам футболчилар ихтиёрига топширилади. Яқинда «Қизилқум» ҳам янги стадионга эга бўлди.

Эндиликда «олтин изловчилар» ҳам ўзларининг замонавий стадионларида тўп суришни бошлашди. Мазкур ўйингоҳни ўқувчиларимиз эътиборига янада яқинроқ таништириш мақсадида стадион тўғрисида маълумот тўпладик.
 
3 май куни ХХIII миллий чемпионатимизнинг 7-туридан бошлаб «Қизилқум» ўзининг янги стадионда уй учрашувларини қабул қилишни бошлади. «Ёшлик» спорт мажмуаси номи остида фойдаланишга топширилган ушбу ўйингоҳ Навоий вилояти кўркига янада кўрк бериб турибди. «Ёшлик» спорт мажмуаси номи остида бунёд этилган ўйингоҳ бир қарашда аввалги стадионларда деярли фарқли томонини учратмайсиз. Ўн икки минг беш юзта кишига мўжалланган ушбу ўйингоҳда футболчилар, ҳакамлар, журналистлар, мураббийлар ва ишқибозлар учун ҳам барча қулайликлар яратилган.

Бу ерга келганлар яхши ҳордиқ чиқариб футбол кўришлари имконига эга бўлишади. «Ёшлик» спорт иншоотига кириб келишда еттита рангли фаввора, янги ташкил этилган боғдаги гуллар, бошқа манзарли дарахтлар қад ростлаган. Қолаверса, бинонинг биринчи қаватига кириб келишда иккита йўлаклар мавжуд бўлиб, у ерда иккита 42х30 хажмидаги бадиий гимнастика заллари бор. Йўлак бўйлаб тўғри юрадиган бўлсангиз, ҳакамлар ва футболчиларга замонавий шароитларга эга бўлган хоналарга кўзингиз тушади. Бинонинг иккинчи қаватида эса касса, кадрлар бўлимлари учун махсус хоналар мавжудир. Учинчи қаватда хурматга лойиқ меҳмонлар Вип ўриндиқлар борлигига гувоҳ бўласиз. Бундан ташқари, мазкур қаватда меҳмонлар учун чой ва турли ичимликлар бериладиган хоналар бор.

Охирги тўртинчи қаватда эса ўйинни шархлаш, журналистларни бемалол ўйинни ёзиб олишлари учун махсус хоналар, шунингдек электрон таблони юритиш хоналари ҳам барча шароитлар билан барпо қилинган. Спорт мажмуаси маъмурий бино ва асосий футбол стадионидан ташқари, енгил атлетика, регби спорт турлари учун майдончаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, футболчиларни машғулотлар ўтказиши учун қўшимча майдончалар ҳам мавжудир. Бундан ташқари Автомобиллар учун махсус тўхташ жойлари мавжудлигини ҳам қўшимча қилиш даркор.
 
Стадионнинг футбол майдони тўлиқ табиий ўтдан иборат бўлиб, майса борасида айтарли камчиликларни учратмайсиз. Сифатли майдонлар бугунги кунда футболимизнинг яна бир муаммоаси бўлиб қолганлиги боис, стадионни қурилишида бош-қош бўлган инсонлар сифатли майса ўстириш учун Англиянинг «Спорт Мастер» корхонасига қарашли бўлган футбол чими уруғларидан фойдаланишди. Улар ушбу корхона уруғинини ҳамкорликда парвариш қилишган ҳолда экишди. Ҳозирда майса секин-аста ўзининг ҳолатига кириб бормоқда. Шу боисдан бўлса керак «Қизилқум»га қарши ўйинга келган меҳмон жамоа вакиллари ҳам, мезбонлар ҳам майдон ҳолатидан қониқиш ҳосил қилишаётганликларини айтишмоқда. Қолаверса, футболчилар ўзлари ўйлаган барча ишларни амалга ошираётганликларини айтиб ўтишди.

Навоий вилоятида ёз кунлари ҳаво ҳарорати анча иссиқ бўлиши боис, илгари «олтин изловчилар» уй учрашувларини эртароқ бошлашларига тўғри келарди. Боиси, аввалги ўйингоҳ замонавий тарзда эмаслиги туфайли, футболчилар қийин шароитда ўйнашарди. Ҳозирги ўйингоҳда эса ҳолат умуман ўзгача. Шу сабабли ҳам «Қизилқум» уй учрашувларини кечки соат 19:00да бошлаётганлиги ҳам бежиз эмас. Стадион ёритиш ускуналари ФИФА талабларига мос келади. Юқори ёритиш қувватига эга бўлган ушбу ускуна Жанубий Корея фирмасига тегишли бўлиб, кечки маҳалда бемалол футбол ўйнаш учун қулайлик яратиб беради.  Шуни қўшимча қилиш керакки, «Ёшлик» спорт мажмуасида мамлакатимизда секин-аста ривожланаётган регби спорт тури бўйича ҳам мусобақалар ўтказилиши мумкин. Регби бўйича миллий чемпионатимиз учрашувлари мазкур стадионда бўлиши ҳам мумкин. Янги аренадаги дастлабки учрашувда Юрий Лукин шогирдлари кўплаб мухлислари қаршисида «Динамо» қаршиликини енгишни уддасидан чиқишди. Эндиликда улар ўз майдонларида ҳар қандай рақибга яхшигина бошоғриқ бўлишларини тахмин қилиш мумкин. Шунингдек, юртимизда шундай кўркам ўйингоҳлар сони кўпайиб бориши, мухлисларни ташрифини янада оширади дейиш мумкин.
 
Ўйингоҳ тўғрисида янада яхшироқ маълумот олиш истагида спорт мажмуаси директори лавозимида ишлаётган Собир Ҳайдаровни фикрларини ёзиб олишга ҳаракат қилдик.
 
- Собир ака, стадион қурилишига кетадиган сарф-ҳаражатлар кимнинг ёрдами билан амалга оширилди?
- Асосан стадион қурилишида вилоят болалар спорти жамғармаси тарафидан берилган маблағлар асосида қурилди. Айнан улар умумий миқдордаги ҳаражатларимизнинг 80 фоизини қоплашди. Қолаверса, бир қатор ҳомий ташкилотлар ҳам ўз ёрдамларини аямасдан кўмаклашганлиги туфайли стадионни қуриб олишда муаммога дуч келмадик.
 
- Агар сир бўлмаса, стадион қурилишида қанча маблағ ажратилди?
- Барча ҳаражатларимиз сметаси 27 миллиард сўмни ташкил қилди. Айнан шунча маблағ эвазига барча қурилиш ишларини тугатиб олдик.
 
- Яқин келажакда стадион ён атрофида яна қўшимча мусобақаларни ўтказиш учун майдончалар барпо қилиш ниятидамисизлар?

- Ҳа, албатта шу мақсадимиз мавжуд. Худо ҳоҳласа, яқин йиллар ичида бошқа спорт турларини ривожлантиришга қаратилган ишларни амалга оширмоқчимиз. Яъни, теннис, баскетбол, волейбол, сузиш майдончаларини ҳам қуришни ўз режамизга киритиб қўйганмиз.  

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика