Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ ғолиби маълум бўлди. Финалда 6:0 ҳисоби қайд этилди!
26 апр 2022 09:30
Новости
Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ ғолиби маълум бўлди. Финалда 6:0 ҳисоби қайд этилди!
Ёшлар ўртасидаги чемпионлар лигаси финали “Зальцбург” ҳамда “Бенфика” ўртасида бўлиб ўтди.
Унда лиссабонликлар рақибларини йирик 6:0 ҳисобида таслим этган ҳолда бош соврин эгасига айланди. “Бенфика” ўз тарихда илк бор мазкур мусобақада ғолиб бўлди, австрияликлар эса 2017 йил кубокни боши узра баланд кўтаришганди.
Маълумот ўрнида, ёшлар ўртасида ЕЧЛ 2013 йилдан бери ўтказиб келинади. Ҳозиргача энг кўп титулни “Челси” ва “Барселона” (2 тадан) қўлга киритган.
"Зальцбург" (Австрия) — "Бенфика" (Португалия) — 0:6 (0:2)
"Коловрэй" спорт маркази, Ньон.
Голлар: 0:1 — Нету, 2; 0:2 — Араухо, 15; 0:3 — Н'Дур, 53; 0:4 — Араухо, 58; 0:5 — Семеду, 69; 0:6 — Араухо, 89 (пенальти).


Финалда хет-трикка эришган Араухо

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии